Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Эрк ёви(III)

Шовруқ Рўзимуродни ким ўлдирди? Эрк ёви(III)

1989 йил 21 ноябр куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши учун мен намойиш уюштирганман. Аммо буни КГБ Муҳаммад Солиҳдан кўрган. Буни бизга (Муҳаммад Солиҳ ва менга) Улуғбек Эштоев (Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари) айтган эди. 

Узоқ ўйланиб тузилган режани амалга оширишда Равшан Латиф тарихда ўчмас иш қилган. Яъни уч юз студент ўрнига олти юз талабани (Радио ва ЎзТаг бинолари олдига) намойишга  олиб чиққан. Бундан фақат Муҳаммад Солиҳни воқиф этганман.

Намойишга ташқаридан минглаб кишилар қўшилганлар. Она тилимизга қарши бўлган Каримов полисларни ишга солган. Улар тинч намойишчиларни уриб, тепиб, судраб қамоққа тиққанлар. Бироқ миллат эрки ва  тилагини бўғолмаганлар. Намойиш борган сайин кенгайиб борган. Каримов Муҳаммад Солиҳни ёрдамга чақирган.

Оқибат шу куни (21 ноябр ) ўзбек тили давлат тили ўлароқ ғолиб чиқди.

Лекин диктатор ўлгунга қадар ўзбек тили бўғиб келинди. Юртда барча ишлар ўрис тилида юритилди. Қисқаси, ўрис тили гегемонлигича қолди.

Шунга қарамай ҳар йили 21 ноябр куни ўзбек тили давлат тили сифатида байрам қилинади. Каримов улуғланади . Давлат тили учун курашган ва қон тўкканларнинг номлари эса тилга олинмайди.

Қачон халқ бўласан ўзбек?!!

Қачон ҳақиқат учун курашасан ўзбек?!!

Менинг улуғ отам Аҳмат оқсақол деркан:

“Ёлғон билан яшаган эл озод бўлмайди“.

“Ёлғон билан яшаган элни Тангри суймайди“.

Таниқли журналист Бердиёр Жума дейди:

“Юртда ёт тил ҳукмрон бўларкан, қулликдан қутилмаймиз”.

46

Икки  шеър:

ОНА ТИЛИМ

Минг йилларким булбул каломи

Ўзгармайди, яхлит ҳамиша .

Аммо шўрлик тўтининг ҳоли

Ўзгаларга тақлид ҳамиша.

Она тилим, сен борсан,

Шаксиз,

Булбул куйин шеърга

соламан.

Сен йўқолган кунинг,

Шубҳасиз,

Мен ҳам тўти бўлиб

қоламан!

(Абдулла Ориф)         

Ўзбек тили

Ҳайҳот, топтаганда араб ва мўғул,

Ҳаётингни занжирли йили,

Бошдан не кечирдинг, мардона ўғил,

Ўзбек тили, ўзбек тили.

Улуғ тарихингга қиламан хитоб,

Навоий шеърининг гули,

Кечмиш замонларнинг тирик гувоҳи,

Ўзбек тили, ўзбек тили.

Сени нақадарлик севаман она

Оҳ, юрагимнинг булбули.

Булбул бўлиб сайрагансан гўдак

чоғимдан,

Ўзбек тили, ўзбек тили.

(Рауф Парфи)

  47

-Устоз, шу қопқадан Каримов ҳам ўтганми? Равшанбекнинг саволидан хаёлим тарқади. Унга истамай жавоб бердим:

-Минг марта.

-Дарёда чўмилганми?

– Ўз халқидан қўрқадиган киши чўмиладими?

-Минглаб тан соқчилари бўлган-ку.

-Бўлса-да  қўрққан.

 -Бу гапни менга Шовруқ ака ҳам айтган эди.

– Сиз уни танийсизми?

– Бир жойданмиз-ку. Чироқчи билан Яккабоғ ораси бир қадам. Машинага ўн беш минутлик йўл. Қолаверса, депутатлар сайловида ҳам бирга бўлганмиз.

– Тушунарли, тушунарли… У қандай одам эди?

-Яхши  одам эди. Бева–бечораларга ёрдам қилиб юрарди. Элда ҳурмати  бор эди. Лекин Каримовни ёмон кўрарди. Қашқадарёни шип-шийдам қилиб кетди дерди.

– Қандай?

 -Шип-шийдам. Жайдари сўз-да. Шу  шип-шийдам эвазига Москвани сотиб олган дерди, подшо  бўлган дерди.

-Яна нималар дерди?

-Кўп гапларни айтарди. Бир ўзига бешта айробус хизмат қилади дерди. Яна ўнлаб иномаркалар дерди. Ҳар йили Германияда АҚШ пулига–миллионларга даволаниб келади дерди. Ўзбекистонни ўз хусусий мулкидай еб ётибди-да дерди. Шовруқ акада арслон юраги бор эди. Қўрқув нима билмасди. У мана бу гапни ҳам менга куйиниб айтган эди:

– Хитой, Россия, Кория, қисқаси, қайси мамлакатга борса, ўзини яхши кўрсатиш учун дунё совғалару олтин ғиштлар билан боради. Тағин портифел–портифел доллар ($) билан. Бундай пайтларда ҳамроҳлари ҳам яйраб… қолардилар.

48

Танидан кетаяптими? Ўзбекнинг ризқи бўлган тонна -тонна олтинларни ўзиники қилиб олган, олаётган  тутқаноққа бу нима деган гап? Сариқ чақа-да. Сариқ чақа.

Олий  Кенгашда менга сўз бермаяпти. Берса депутатлар орасида унга ўз гапимни айтаман. Ўзбекнинг бу нақлини ҳам келтириб, юрагига заҳар сепаман:

“Тома-тома кўл бўлар“.

Сиз бўлсангиз, жаноб Каримов, ўзбекнинг мисқоллаб йиққан бойлигини тонналаб сочаяпсиз. Ўзбекни хонавойрон қилаяпсиз. Белингиз оғримаган-а”…

-Равшанбек, сиз Шоврўқ Рўзимуродни депутатлар тўплантисида Каримовга қарата шу  сўзларни айта олишига ишонганмисиз?

-Ишонганман. Қўрқув унга ётдай эди.

Шунда, туйқус, менинг хотирамда Адам Симитнинг гапи жонланди:

“Буюк миллатлар ҳеч қачон хусусий шахсларнинг исрофгарчиликлари ва ёхуд соғлом ақлларга амал этмасликлари учун қашшоқ ҳолга тушмайдилар. Улар асосан давлат ҳокимиятининг исрофгарчиликлари ва соғлом ақлларига риоя этмасликлари учун қашшоқ ҳолга тушадилар“.

Каримов эса соғлом ақлларга риоя қилиш у ёқда турсин, соғлом ақлларни турли -туман усуллар билан йўқ этди. Ўзига мойил ёки ўзига қуллик қилган кимсаларни ёнида қолдирди. Бироқ бу кишилар ичида иқтидорлар ҳам бўлган.

Аммо  улар ўзларини, яъни асл кимликларини яшириб кун кўрганлар.

49

Дарёдан чиқиб, Қарши томон еларканмиз, Равшан Латиф Шовруқ Рўзимуроднинг яна бир гапини эслади:

“Қонунда дунёдаги ҳар бир ўзбек давлат ҳимоясига олинади “ дейилган. Бироқ бу қуруқ сўз бўлиб қолаяпти. Унга амал қилинмаяпти. Аксинча, тузоқ вазифасини ўтаяпти. Хорижда тирикчилик дардида ишлаб юрган бирон ўзбек юртга келса, уни террорчига чиқараяпти, қамаяпти. Шу учун юртга қайтишга ватандошларнинг юраклари безиллаб қолган.

Бундан ташқари, чет элларда, масалан, Афғонистон, Арабистон, Покистон, Ҳиндистон, Оврўпа, Америка, Кореяларда яшаётган ўзбекларга ҳамдардлик йўқ.

Айниқса, Афғон ўзбеклари  мактаб ўқув қуролларига жуда муҳтож.  Моддий ёрдамга-ку беҳад. Нима учун ўз қондошларимизга кўмак бермаяпмиз?

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга қаранг! У оламдаги қозоқларни юртга чақириб олди. Чақириб олдигина эмас, уларни ҳам иқтисодий, ҳам маънавий, ҳам руҳий қўллади, қўллаяпти. Ҳаммасини ер, маблағ, уй-жой билан таъминлади.

Қани бизда бундай бағри кенглик?!

Афғонистонда ўзбеклар камситилаяпти. Нега ўзбек давлати уларни ҳимоя қилмаяпти.Нега четланаётган… Генерал Абдурашид Дўстим қувватланмаяпти?

Москванинг яширин гиж-гижи билан:

Тожикистонда қанча ўзбек ўлдирилди?

Қирғизистонда қанча ўзбек ўлдирилди?

Нега жим қараб турдик? Муносабат қани? Давлат муносабати? Жим қараб тураверсак, эртага бу ҳол тағин такрорланиши мумкин.

Менича, осмонда юришга нуқта қўйиш лозим.

Қўшнилар билан алоқани яхшилаш лозим“…

50

Мен ҳозир Темур қопқосидан юқорида, улкан сўқоқ четида бозорга кириб кетган дўстларимни (Ўрдабекли ва Қаҳрамонни) кутиб турарканман, Шовруқ Рўзимуроднинг 17 йил муқаддам айтган сўзларини эсладим. 17 йил муқаддам!…

У ҳамон давлат миқёсида ўз жавобини кутмоқда. Энди, балки, унга ечим бўлар. Ҳар ҳолда янги президент Мирзиёев: ”Дунёдаги ҳар бир ўзбек давлат ҳимоясига олинади!”, деб айтяпти. Назаримда, алоҳида урғу билан.

Шунингдек,унинг мана бу сўзи ҳам менда ва дўстларимда умид уйғотмоқда: “ Ўзбекистонда Конститутция, қонунлар ва адолат устиворлиги ўрнатилади”.

Эскилар айтиши вақт ҳакам.

Омон бўлсак кўрамиз.

Муаллиф: Эврил ТУРОН

(давоми бор)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоийда «nexia»нинг пропан газ баллони портлаб кетди

26 сентябрь куни соат 12:34да Навоий шаҳридаги “Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли Nexia русумли автомобилда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига ...

Тожикистонда фоҳишалар нарҳи 25-30% арзонлади

Тожикистонда сўнги йилларда жинсий ҳизмат кўрсатувчиларнинг нарҳи 25-30% арзонлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларнинг маълумотига қараганда, бунга интим  ҳизматдан фойдаланган ...

Москва полицияси ўзбекистон фуқаросини отиб ўлдирди

Россиянинг Москва бўйича ИИВ ББ матбуот хизматининг маълум қилишича полиция ходими қочиб кетишга уринган ўзбекистонликни отиб ўлдирди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. “7 июнь куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400