5G тизими кириб келмоқда

Дунёдаги энг йирик алоқа компаниялардан бири Финляндиянинг Elisa алоқа оператори шу йилнинг май ойи сўнггига қадар 5G тизимини амалиётга тадбиқ этиш ниятида эканини маълум қилди.

Испания ва Япониянинг ортидан изма-из бораётган финларнинг бу ҳаракатига ҳайрон қоласан киши.

Elisa компанияси вакилларининг айтишича, 5G технологияси тизимини амалга ошириш бу смарт ситини қуриш ва ҳар хил технологик ишларни бажариш имконини беради.

Ҳозирча алоқа компанияси 5G тармоғига тегишли лицензиясини олмаган. Шунга қарамай компания ҳозирданоқ керакли қурол аслаҳаларни ўрнатиш ишлари билан банд.

Компаниянинг хабар беришича, тегишли ташкилотлардан керакли ҳужжатларни олган пайтда ўрнатилган алоқа техникалари 5G тизимида ишлай бошлайди.

Бугунги кунда ўрнатилган техник жиҳозлар 4G тизимида тезликни ошириш учунгина ишлатилмоқда. Айни пайтда барча техника замонавийлашган давлатлар 5G тизимини синовдан ўтказмоқдалар.

Улар қаторида Канаданинг алоқа оператори ва Хитойнинг Huawei компанияси биргаликда Ванкуверда синовдан ўтказдилар. Синов натижалари кутилган натижаларни бера олди. Ҳатто японлар 2020 йилда мезбонлик қиладиган Олипиада ўйинларида 5G интернет тизимини амалиётга жорий этиш ниятида эканликларини ҳам яширмадилар.

Эндиги навбат ўзимизга келсак. Бизда 5G ҳақида гапириш «бедананинг дўпписи бор» деган гапни англатади. Бунга ҳеч ким ишонмайди. Ҳатто кўз олдига ҳам келтира олмайди. Сабаб! Сабаби саноқсиз.

Бу ҳолатни айтиб тугатиш мумкин эмас. Гўё охири йўқдек. Финлар 5G тизимидан амалда қўлланишса, бу смарт шаҳар қуришга имкон беради, деган иборани келтирибди.

Айни муддао. Келаси йилда юртимизда Тошкент Сити қурилиши бошланади. Смарт Ситидан фарқ қилмаса керак бу Сити. Жаҳон стандарти асосида қурилгандан кейин. Аммо бизда ҳали 4G тизими 20%ни ҳам кўрсатмаяптику.

Шундай фактлардан кейин қандай қилиб бизда 5G 2020 йилга қадар пайдо бўлади деганга ишониш мумкин.

Тўғри бизда 5G интернет тизими ҳақида ҳали айтилмади, лекин бу дегани Тошкент Сити очилсаю, шаҳар жойлашган жойда 5G бўлмаса, бутун дунё олдида шармандага айланмаймизми?

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон энг ифлос ҳавоси бўлган мамлакатлар қаторига кирди

«AirVisual» ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи халқаро ташкилот 2018 йилда энг ифлос ҳавога эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда. ...

Чинакам сардорлар сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилотига аъзоликка қабул қилиш маросимлари билан бир қаторда Сардорлар сайловлари ҳам ўтказилди. Вилоят бўйича жами 535та ...

Русийзабон миллатдошларим мени «миллатчи» деб ҳақоратлашларига рози эмасман

Қўйган сарлавҳаси учун (Арипов: «Сделав ставку на английский язык, мы совсем забыли про русский») мен «Репост.уз»ни ёмонлагим йўқ — рус тилида фаолият кўрсатадиган аксарият ...