Бизнинг диндорлар

Аслида диндор сўзини қўллашим жуда ғалати. Одатда диндор деб бутун ҳаётини диний фаолиятга бағишлаган одамларни тушунаман. Масжид, черков, синагог ходими, мулла, имом, роҳиб ваҳоказо. Ўз эътиқодига кўра зиммасида мажбурият ҳисобланган диний амалларни бажариб юрувчилар эса оддий одамлар. Лекин, келинг, ушбу мулоҳазада тилга олинувчиларни гарчи оддий одамлар бўлса ҳам, ўз дини, яъни исломга амал қилиш нуқтаи назаридан диндорлар деб атаймиз.

Охирги вақтлар диндорлар иштирокидаги жуда кўплаб баҳсларга гувоҳ бўлаяпман. Аммо минг афсуски, аксарият ҳолларда диний мавзудаги муҳокамаларда диндорларимиз ҳиссиётга ҳаддан зиёд ортиқча ўрин бермоқда.

Ким ҳақидадир гапирганда ўта оғир ва қўпол сўзлардан фойдаланаяпти, сўкиш, ҳақорат, масҳара ва калака қилиш, ғийбат, бўхтонга берилиб кетаяпти. Ўзининг ҳақлигини исботлаш учун илгари сураётган аргументлари баъзида жуда заиф ва мўрт бўлиб, дин душманларига осонликча имкониятни бой бермоқда.

Тоифалар, тарафлар, фирқаларга бўлинган, жуда тарқоқ, бир қарасанг дин душманларига аридек ёпишади, бир қарасанг мўмин-мусулмонлар, энг ёмони илмли, обрўли олиму уламоларга тош отишади.

Қаричлар жуда калта, фикрлар саёз, дунёқараш ҳаминқадар бўлгани яна бир бор дин душманларига қўл келмоқда.

Фақат ҳиссиётларга таяниб, ақл, илм, асосли аргументларсиз баҳсга аралашувлар, тортишувлар сабабли барча мусулмонларга тош отилишига сабаб бўлаяпти, ислом дини қораланиб, жамиятда, ижтимоий тармоқларда исломофобик қарашлар кенг ёйилмоқда. Бундан энг кўп диндорларнинг ўзлари зарар кўрмоқда.

Нима қилиш керак? Менимча, бундай ҳолатда етарлича асоси бўлмаган одам баҳсларга аралашмаслиги ва энг асосийси ҳиссиётларга берилмаслиги керак. Ҳақиқий мусулмон одам на қўли, на тили билан ўзгаларга озор бермайди. Мусулмонлар чиройли хулқи, гўзал муомаласи, босиқлиги ва салобати билан барчага ўрнак бўлиши, одамларнинг ҳавасини келтириши керак.

Кеча дўстимиз Жавоҳир Иззатуллаевнинг Наманган давлат университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор билан кўришгани тўғрисидаги мақоласини ўқиб, мен назарда тутган фазилатларни унда кўриб кўнглим кўтарилди.

Ҳеч қандай бақир-чақирларсиз оғир-босиқлик билан конструктив мулоқотга киришиб, муаммога биргаликда ечим топишга ҳаракат қилгани таҳсинга сазовор.

Бугун Фейсбукни тўлдириб, билиб-билмасдан, англаб-англамасдан шовқин солаётган диндорларимиз ҳам ҳар бир айтаётган сўзига эътиборли бўлиб, мусулмонларнинг обрўсини тўкадиган гап-сўзларни камайтирсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Манба: sanjarsaid.uz

Муаллиф: Санжар Саид

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Beeline компаниясини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган фуқаро ушланди

2019 йил 4 апрель куни номаълум шахс “Beeline” уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб, ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганини, агар 5 дақиқада ҳисоб рақамини ...

Ўзбекистонда 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотаётган ҳамширалар қўлга олинди

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон ...

Бугуннинг хабарлари: у. ҳақназаров ошкор бўлдими? атамбаев тошкентга келди (аудио)