Президент Мирзиёев фан сўнгги 25 йилда эътиборсиз қолганини тан олди

Президент Мирзиёев фан сўнгги 25 йилда эътиборсиз қолганини тан олди

“Ҳеч қандай ривожланиш йўқ. Илм-фан учун шароитлар 1990-йилларда юз марта яхшироқ эди”, – деб таърифлади мамлакатдаги илм-фан аҳволини президент Мирзиёев ўтган жума куни Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари билан учрашувда.

Давлат раҳбарининг мазкур институтга ташрифи тўғрисида “Ўзбекистон 24” канали тайёрлаган сюжетда президентнинг айтганларидан иқтибослар келтирилган. Президент, жумладан, шу кунгача фан ривожи учун керакли шароитлар яратилмаганини айтган.

— Эртанги кунини тасаввур қилган, рақобатбардош бўламан деган давлат, албатта, илмга эътибор бериши керак. Сизларнинг тилингизда айтганда, биз ҳам мамлакатимизни прогрессив ва инновацион ривожлантиришимиз зарур. Бунинг учун олимлар, тадқиқотчилар Ватанга хизмат қилиши, илмий-технологик ишланмаларини барча соҳаларда, айниқса, вилоятларда жорий этиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Ўзбекистонга келаётган ҳар бир хорижий инвестициянинг муайян фоизи илм-фанни ривожлантириш ва илмий кадрлар тайёрлашга йўналтириладиган тизим қилиш бўйича топшириқ берди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ягона интерактив порталнинг мобиль иловаси яратилди

31 ДЕКАБР 2013, 10:52 Илова Android операцион тизимидаги смартфонлар учун мўлжалланган. UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ...

Ёшларга муваффақиятли кишилардан ноодатий маслаҳатлар

Лайфхакер ўз ишининг ҳақиқий усталари томонидан берилган ноодатий маслаҳатлар билан бўлишди. (more…)

“зулфия” оберинг дадажон… (ҳажвия)

Келинг, мен сизни “Зулфиячилар маҳалласи" билан таништирсам… Акаси, Зулфияхоним қизларини эшитганмисиз? Ана ўша қизларнинг ҳаммаси мана шу маҳаллада. Бу томондагилари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400