Латвиялик депутат Россияни бир нечта қисмларга бўлиб ташлашни таклиф қилди

Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс
Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс

“Россия этник таркиби бўйича кичик мамлакатларга бўлиб ташлангандагина ҳарбий можаролар тугайди, Европада эса узоқ йилларга тинчлик ўрнатилади”, – деб хулоса қилган Кирштейнс

Латвия сейми депутати Александр Кирштейнс “Россияни бир нечта қисмларга бўлаклаб ташлаш” зарурати ҳақида маълум қилди. Сиёсатчи бу ҳақда ўзининг Твиттерида ёзган, деб хабар беради РИА Новости.

Латвиялик депутатнинг фикрига кўра, бундай чора унинг мамлакати ва Европа ҳотиржамлиги учун зарур.

 

“Россия этник таркиби бўйича кичик мамлакатларга бўлиб ташлангандагина ҳарбий можаролар тугайди, Европада эса узоқ йилларга тинчлик ўрнатилади”, – деб хулоса қилган Кирштейнс.

Сиёсатчи бу фикрни Собиқ Иттифоқ гимнининг экстремистик вариантини таклиф қилган ёзувчи Владимир Войновичга бағишланган постга изоҳ тарзида қолдирган.

Войнович шанбага ўтар кечаси 85 ёшида юрак хуружи оқибатида оламдан ўтди. Ёзувчи ўзининг “Аскар Иван Чонкин ҳақидаги трилогия”, “Москва 2042” асарлари орқали танилган.

Латвияда Россияга қарши шиорлар кўп маротаба жаранг топган. Шундай бўлса-да, бир қатор латвиялик сиёсатчиларнинг таъкидига кўра, Латвия ташаббуси билан ёмонлашган Рига ва Москва муносабатларининг ҳозирги ҳолати фақатгина Ригага зарар келтирмоқда.

Манба: Спутник

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қиш мавсумида электр энергиясида узилишлар бўлмайди, деб айтиш қийин

Қиш мавсумида электр энергиясида кузатиладиган узилишлар бўйича аниқ прогнозлар қилиш мушкул. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Феруз Қурбонов ...

Толибонлар билан ўзбекистон чегараси яқинида отишма юз берди. ҳалок бўлганлар бор

Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Балх вилояти Шўртепа туманида толибон маҳаллий полициядан ҳокимиятни тортиб олишга ҳаракат қилди. 1 октябрь куни бўлиб ўтган ...

Ўзбекистонда доллар курси 9 395,63 сўм бўлди

Ўзбекистон Марказий банки 10 сентябрдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,06 сўмга ошиб, 9 395,63 сўм ташкил ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400