Россиядаги ўзбеклар «GM Uzbekistan» раҳбарига мурожаат йўллади: «Биз қачон машина минамиз?»

Фото: «YouTube»

Ижтимоий тармоқларда Россияда ишлаётган ўзбекларнинг «GM Uzbekistan» раҳбарига йўллаган видеомурожаати тарқалди.

«Биз, сизга Россияда ишлаб юрган ўзбеклар номидан мурожаат қилмоқчимиз. Мен заводингиз машинасини оламан деб неча йилдан бери йиғинаман, лекин маш

инангиз нархи кўтарилиб кетаверади. 2017 йилнинг 25 майида Дамаснинг нархи 32 миллион 850 минг сўм эди, ҳозир 55 миллион сўм. Бир йилдаям шунча кўтариладими?», — деган мурожаатчи.


«Биз 10 йилдан бери машинангиздан олайлик деб, Россияда ишлаб юрибмиз. Менга рўзғорга Дамас керак холос, Каптивага ўхшаган қиммат машиналар керакмас. Лекин шунгаям пул йиғишга улгурмаяпмиз. Россияда шартномангиз борми, бу ерда машиналарингиз нархи 5 минг доллар, биз нега ўзимизда уни 10 минг долларга олишимиз керак? Биз қачон машина минамиз?», — дея савол берган у.

Манба: Хабар

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“қўшиб ёзиш” қоидаси (ҳажвия)

  Бу воқеа қаерда бўлганлигини “ҳеч кимга айтмайман”,  деб қасам ичсангиз ҳам айтмайман. Хўжалик номини эса, шартли равишда “Гулрез” деб атаймиз. сўзларимга хоҳ ишонинг, ...

Ўзрус тилини развивать қилайлик

Бундан 29 йил олдин худди шу куни ўзбек тили қаттиқ курашлардан кейин советлар даврида - 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистонда давлат тили деб эълон қилинганди. Бугун мен яна ...

Бмтда “қозоғистон томонидан қирғизистон қамал қилиниши билан боғлиқ” масала кўтарилди

Нью-Йоркдаги ҚРнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси БМТга аъзо мамлакатларни Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юзага келган вазият ҳақида хабардор қилди. (more…)