Қозоғистонда 90га яқин хориж телеканали фаолияти тўхтатилади

Фото:Озодлик

Қозоғистон ҳукумати “янги қонунга мувофиқ давлат расмий рўйхатидан ўтмади” деган асосда мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган 90га яқин чет эл телеканаллари фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.

8 августда Ахборот ва коммуникация вазирлиги расмий сайтида НТВ+ 3D, “Russia Today”, “Радость Моя”, “Nautical Channel”, MUSICBOX, RU.TV, Fashion TV, “Dozhd”, “TNT-Comedy” каби 88та телеканалнинг лицензияси бекор қилиниши билдирилди.

Расмий маълумотда билдирилишича, бу каналлар 9 январдан кучга кирган “Телерадио тўғрисида”ги янги қонунга мувофиқ олти ой ичида мустақил ширкат сифатида рўйхатдан ўтиши ва ўз офисини очиши керак бўлган. Лекин бу шартга риоя қилинмаган.

Қозоғистонда айни пайтда 307та хориж телеканаллари ва радиоканаллари фаолият юритади. Уларнинг 219таси Қозоғистонда ўз ваколатхоналарини очган.

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тушунмовчиликлар илдизи

Сўз ва фикр эркинлиги нафақат қалам аҳлининг, балки ҳар бир ватандошнинг бирламчи ҳақларидандир. Қаерда одам ўз фикрини қўрқмасдан очиқ билдира олаётган бўлса, ўша ерда ...

Қозоғистоннинг олмаота вилояти иккига бўлинади

Олмаота вилояти иккига бўлинади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон халқига Мурожаатномасида ...

Афғонистонда университетлар қайта очилди

Афғонистон олий таълим вазири Абдул Боқий Ҳаққоний Афғонистон университетларида дарслар бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги ёзмоқда. Қайд этилишича, иссиқ ...