Ўзбекистонда соат 21:00 дан кейин спиртли ичимликларни сотиш тақиқланади

Фото:Газета.Уз

Ўзбекистонда чакана савдода 21:00 дан, умумий овқатланиш муассасаларида эса 23:00 дан кейин спиртли ичимликларни сотиш тақиқланмоқда.

Ўзбекистонда куннинг маълум вақтларида алкогол маҳсулотларини сотишни тақиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори ишлаб чиқилмоқда, дея хабар қилди «Газета.uz”нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 11 август куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида тунги вақтларда дўконлар, кафе ва ресторанларда спиртли ичимликларни сотишга чеклов киритишни топширган.

Чакана савдода 21:00 дан, умумий овқатланиш муассасаларида ва тантанали маросимларни ўтказишда 23:00 дан кейин алкогол маҳсулотларини сотишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасидаги ахборот манбаси маълумотларига кўра, лойиҳа шу вақтгача ишлаб чиқилган бўлиб, унинг «Аурум 898» тунги клубида таниқли спортчининг ўлими билан тугаган ҳодисага алоқаси йўқ.

Суҳбатдошнинг маълум қилишича, ҳужжат маст ҳолатда содир этилаётган жиноятлар даражасини пасайтиришга қаратилган. ИИВ маълумотларидан иқтибос келтирар экан, у жинсий зўравонликларнинг 25 фоизи ва қотилликларнинг 16 фоизи алкогол таъсирида содир этилганини маълум қилди.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида спиртли ичимликлар сотиш билан шуғулланувчи дўкон сотувчиларининг маълум қилишича, улар маҳаллий ҳукумат органларидан 21:00 дан кейин спиртли ичимликларни сотиш тақиқлангани ҳақидаги огоҳлантиришни олиб улгуришди.

Манба:Газета.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

1 ноябрдан ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...

Эрондаги норозиликнинг бешинчи куни

«Эронда ижтимоий, иқтисодий аҳволларга нисбатан норозилик намойишлари бошланиб, ҳукумат бошқарувига қарши шиор билан чиққан бир қанча инсонлар вафот этган. Норозилик акцияси ...

Совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари хатловдан ўтказилади

Ҳукумат қарори (309-сон, 13.04.2019 й.) билан Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400