Ўзбекистон ва Қирғизистон тенг ер майдонларини ўзаро алмашади

Фото:© Flick

Ўзбекистон ва Қиғизистон тенг бўлакли ер майдонлари билан алмашади, бу ҳақида томонлар чегарани делимитация қилиш жараёнида келишиб олишган, деб хабар қилмоқда Russia Today.

Келишувга кўра, Қирғизистон Ўзбекистонга “Барак” эксклавини беради, Ўзбекистон эса Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув туманидаги Оқ-Тош қишлоғига чегарадош бўлган ҳудуддан ушбу эксклавга тенг майдонни ажратиб беради.

Хабарда айтилишига кўра, маҳаллий аҳоли давлатлараро комиссиянинг ушбу қарорига рози бўлган.

Чегарани демаркация ва делимитация қилиш давлатлараро комиссиянинг сўнгги учрашуви 1-7 август кунлари Фарғонада бўлиб ўтган эди. Комиссия кун тартибида ҳали яна иккита анклав масаласини кўриб чиқиш турибди: Шохимардон ва Газнов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида сўнгги 10 йил давомида илк бор ижобий натижага ўтган йил Давлат чегараси ҳақидаги дастлабки шартнома имзоланганидан кейин эришилган эди.

Манба:Соф.Уз

 


Қирғизистон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг хитой ва монголиядаги элчиси бахтиёр саидов филиппинга ҳам элчи бўлди

Ўзбекистоннинг Хитой ва Монголиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Филиппин (қароргоҳи Пекинда) элчиси этиб тайинланди. 24 июль куни Бахтиёр ...

Ҳайдовчилардан пул талаб қилиш йҳхх ходими учун пасткашлик

Бугун, 29 апрель куни ИИВ Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати ...

Абдулла қодирий қайтмаган ҳовли

Мақола bbc.com сайтидан олинди Муаллиф: Анора Содиқова Тошкентнинг марказида Парижнинг 13-кварталига қиёслаш мумкин бўлган бир маҳалла бор... Ўша кўчада оқ тунукалар билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400