Кундошли бўлгани  учун жанжал қилган ва қашшоқга айланган муштипар она қиссаси

 Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида1963 йил 4-ноябрда туғилган Рўзиева Дилбар Холиқовна 1983 йил 21 августда қўшни қишлоқлик 1958 йил 18-ноябрда туғилган Рахимов Қўзибой Товашарович билан қонуний никоҳдан ўтиб, эр-хотин бўлиб яшаган. Никоҳлари даврида эр-хотин 6 нафар фарзанд кўришган, шундан беш нафари қиз ва бир нафари ўғил. Ҳозирда Дилбар опа уч қизини турмушга берган. Ўғлини уйлантириб, келин олган, бир нафар невараси бор. Эр-хотин 1989 йилда Ғузор туман Парвоз кўчасида жойлашган 7 сотих ерни якка тартибда уй-жой қуриш учун олишган. Мазкур ер участкасида эр-хотин биргаликда икки хонали яшаш уйи, пешайвон, айвон, тандирхона ва учоғи, ҳожатхона ва бошқа ёрдамчи хўжаликларни қуришган.

Фото:buhl.de

 

Эр Рахимов Қўзибой Товашарович Дилбар опадан ва фарзандларидан яширин равишда ҳозирда низоли бўлган Ғузор тумани А.Темур маҳалла фуқаролар йиғини Парвоз кўчаси 10-уй-жойни рўйхатидан хотини ва фарзандларини яшамаслигини кўрсатиб, хужжатларни қалбакилаштириб, уларни уй рўйхатидан чиқариб, фуқаро  Суюнова Гулжахон Яхшибоевнага Ғузор туман давлат нотариал идораси орқали 2009 йил 27-октябрь куни реестрда 4873-рақами билан қайд этилган уй-жойни олди–сотди шартномасига асосан сотиб юборган.

 

Дилбар опа мен билан учрашиб суҳбатлашганда шундай деб айтди: “эрим Қўзибой ака менга билдирмасдан 1990 йилда Казакова Насиба исмли аёлга уйланган экан. У аёл билан мендан яширинча учрашиб юриб, Илхом ва Ибрат исмли ўғил фарзандлар кўрган экан. Эримни  қўш хотинлик бўлганига, менга кундош пайдо бўлганлигига чидай олмай кўп жанжал чиқара бошладим. Эрим гоҳида хафталаб уйга келмаганлигидан мен унинг яна бир бошқа хотини борлигини сўраб-суриштириб билганман. 2002 йилда эрим Қўзибой ака мен кундош туфайли жанжал қилавергач, сиртдан ўртамизда бўлган никоҳни бекор қилдирган экан. Эрим ҳозирги кунда Казакова Насиба ва икки ўғли билан Қарши туман Узуннова қишлоғида яшаяпти”-деди.

 

Ғузор туманидан эримнинг иши тақозоси билан Қарши шаҳри Геологлар МФЙ Шибаева кўчаси 14-уй 2-хонадонга  2000 йилда кўчиб келган эдик. Бу уйни эримга “Ўзбурғунефтгаз” идорасидан беришган. Ушбу уйга нисбатан Қарши шаҳар ҳокимлигининг ордери берилган эди. Мен билан никоҳ бекор қилингандан сўнг, эрим бу уйни хусусийлаштириб, яна мендан яширин равишда бу уйни ҳам бошқа шахс Шайқулов Шавкатга сотиб юборган. Суд орқали Шайқулов Шавкат мени фарзандларим билан бирга Шибаева кўчаси 14-уй 2-хонадондан мажбурий тартибда чиқартирди. Мен уй-жойсиз қолгач, эрим Рахимов Қўзибой Ғузор туманидаги уйимизни сотишда ҳужжатларни қалбакилаштирганлиги  ва менинг ҳуқуқимни бўзиб, менинг мулкимни ҳам сотиб юборганлиги учун мен Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи номига қонуний чора кўришни сўраб мурожаат этдим,-деди Дилбар опа.

 

Қарши шаҳар Ички ишлар идораси Тергов бўлимининг терговчиси капитан Т.Н.Бекназаров томонидан Рахимов Қўзибой Товашаровични ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлиб, ушбу жиноятлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддасига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар турига киришлиги, мазкур жиноят 2009 йил 27-октябрь куни содир этилган бўлиб, ундан ҳозирги кунга қадар 7 йилдан ортиқ муддат ўтган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” бандида “ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб 3 йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади”,-деб кўрсатилганлигини, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандида шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатилиши лозимлиги келтирилганлигини инобатга олиб, жиноят ишида Рахимов Рўзибой Товашаровичнинг Ғузор туман А.Темур МФЙ Парвоз кўчасида жойлашган 10 рақамли уй-жойни Г.Суюновага сотганлик ҳолати бўйича  жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун шу қисмини тугатиш лозим бўлади.  Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси 1-қисми “а” банди, ЖПКнинг 36, 84-моддаси 1-қисми 1-бандини қўллаб, Қарор қилдим: 1.Мазкур жиноят ишида Рахимов Қўзибой Товашаровичнинг Ғузор тумани “А.Темур” МФЙ Парвоз кўчасида жойлашган 10 рақамли уй-жойни Г.Суюновага сотганлик ҳолати бўйича уни жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли, Қ. Рахимовнинг айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилсин”,–деб    2016 йил 29-декабрь куни Қарши шаҳар ИИБ терговчиси капитан Т.Н.Бекназаров томонидан №2-521/2016-сонли жиноят иши бўйича “Жиноят ишининг бир қисмини тугатиш тўғрисида” қарор қабул қилинган экан, тергов ҳам менга ёрдам бермади -дейди Дилбар опа мен билан суҳбатда.

 

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 23-моддаси 1-қисми ва 2-қисмига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

 

Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

 

         Оила  Кодексининг 24-моддасига кўра, эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.

 

Эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.

 

Эр-хотиндан бирининг умумий мол-мулкни тасарруф этиш юзасидан амалга оширган битими бошқасининг бунга розилиги бўлмаганлиги сабаблигина билдирган талабига биноан ва фақат битимни амалга оширган иккинчи томон амалга оширилган битим юзасидан эр (хотин) рози эмаслигини олдиндан билгани ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳолларда суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

 

Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир,-деб белгиланган. Бироқ Қўзибой ака  бошқа аёлга уйланиши оқибатида ҳамда эр-хотинлик даврида биргаликда эга бўлган мол-мулкларни Рахимов Қўзибой ака сотиб юборганлиги, унинг биринчи турмуш ўртоғи Дилбар опа ва фарзандлари  уй-жой билан таъминланмаслиги натижасида улар уй-жойсиз қолишган.

 

Мен оила аъзоларим билан кўчада қолдим,–гапини давом этиб Дилбар опа,– Мен Ғузор шаҳридаги Парвоз кўчаси  10-рақамли ушбу низоли уй-жойни сотиб юборилганлигини 2016 йилда билганман. Мен баъзи бир адвокатлардан маслаҳат сўраганимда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 24-моддасига асосан даъво қилишим мумкин эмаслигини, бир йил муддатни ўтказиб юборганлигимни айтишиб, мени манфаатимни ҳимоя қилишдан бош тортишди. Мени ҳуқуқий билимим етишмайди. Ўзим фаррош бўлиб ишлайман. Адвокат ёллашга пулим етишмади, иқтисодий томондан ночор аҳволдаман. Ўғлим, келиним, неварам ва икки нафар турмушга чиқмаган қизларим билан кўчада сарсан-саргардон бўлиб, бировларнинг уйида ижарага ётиб юрибмиз. Болаларимни фаррошлик билан ва қўшимча фуқароларни шахсий ишларини олиб, бажариб, қийинчилик билан вояга етказдим, Жуда ҳам иқтисодий қийин аҳволдамиз, Карл Маркс ва Ленин айтганидай мен оилам билан ҳақиқий пролетарлармиз, – деди Дилбар опа куюниб.

 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг  163-моддасига кўра, даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди:

-жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;

-мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига;

-қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга, деб белгиланган.

Дилбар опа аслида мулкдор. У эри  Рахимов Қўзибой Товашарович билан Ғузор тумани Парвоз кўчасидаги 10-сонли уй-жойни қонуний никоҳлари даврида бирга қурган. Нега энди Дилбар Рўзиева ўз мулкини ҳар қандай бузишлардан,  тортиб олишларидан ҳимоя қила олмайди?

 

Чунки бизнинг Ўзбекистонимизда Оила Кодексининг 24-моддаси 4-қисми  ва Фуқаролик Кодексининг 163-моддаси бир-бирига зид эканлиги кўриниб турибди. Лекин Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги белгиланган.

 

Қонунларимиз гарчи бир-бирига зид бўлсада, мен Ғузор тумани А.Темур маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган Парвоз кўчаси 10-уй-жойни олди –сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига давлат божларини тўлаб мурожаат қилдим. Мен мулкимни суд орқали ҳимоя қилишга ҳақлиман,- дейди Дилбар опа,- мулким жиноят содир этилиши натижасида талон-тарож бўлмоқда. Гарчи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 23-моддаси, айбсизлик презумпциясига кўра, [СПиТ:

1.Жиноят процесси / Айбсизлик презумпцияси]

гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши белгиланган бўлсада ва эрим Рахимов Қўзибой судланмаганлиги, жиноят содир этилмаганлигини, жиноят содир этилиши натижасида даъво муддати тикланмаслиги, даъво муддати қўлланилмаслигини важ келтирган тақдирда суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал Кодексининг 75-моддасига кўра, суд ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар исботлашга муҳтож эмас, деб белгилангани учун Рахимов Қўзибойни ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 168, 228-моддаларида назарда тутилган жинояти борлиги Қарши шаҳар ИИБ ТБ терговчиси капитан Т.Н.Бекназаровнинг 2016 йил 29-декабрдаги “жиноят ишини бир қисмини тугатиш тўғрисида”ги қарорига асосан исботлангани учун бу ҳаммага маълум бўлган ҳолатдир. Шунинг учун ҳам менинг даъво аризамдаги даъво талабимга нисбатан суд даъво муддатини қўлламаслиги лозим. Мен эса ўз мулкимни, мулкдаги улушимни асл ҳолида тарафлардан тўлашни ва қайтаришни, тарафларни дастлабки ҳолатга келтиришни суддан талаб қиламан, – дейди қатъийлик билан Дилбар опа.

 

Ҳа мен бу опани кўзларида  ва сўзларида қатъийликни, ўз ҳуқуқини ҳар қандай тажовузлардан қонун йўли билан ҳимоя қилиш учун қанча умри ўтса ҳам  қайтмаслигини, юзларидаги шижоатдан  кўриб билдим.

 

Хўш, суд Дилбар опани даъво талаби бўйича қайси қонун талабини ёки Конституцияни моддасини қўллар экан? Биз буни Сиз азизлар, мухтарам ўқувчилар бирга кузатамиз. Соғ бўлинглар.

 

Муаллиф  Маматқулов Чўян Охманович  

2018 йил  31-август.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2019 йилда давлат бюджетидан умумий ўрта таълимга 19,9 триллион сўм атратилгани маълум бўлди

Таълим соҳасини молиялаштириш учун 2017—2018 йилларда жами 10,4 триллион сўм ва 13,7 триллион сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 19,9 триллион ...

Самарқандда бир кунда ис газидан 3 киши ҳалок бўлди

28 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Бойбўл МФЙ ҳудудида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч нафар фуқаро вафот этган, деб ёзмоқда «EVERYDAY.UZ» сайти. Иллюстратив ...

Ошекратия домидаги ошхўристон

Бундан 7 йил илгари Германиялик бир туристни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага машинамда олиб борганман. Бир ҳафтадан кейин олмониялик сайёҳ тўсатдан: "Ўзбекистон халқи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400