Boeing самолётининг Сочидаги авариявий қўниши оқибатида 18 киши жабрланди

Бортида 164 йўловчи бўлган Утаир авиакомпаниясининг Москвадан учиб келаётган Boeing 737 самолёти Сочи аэропортига қўнаётган пайтда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, дарё ўзанига қулади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Самолётнинг шасси тиргаклари ва қаноти синган, чап двигатель ёнган. Лайнернинг бурун қисмига ҳам шикаст етган.

Самолёт бортидагилардан ҳеч ким ҳалок бўлмаган, аммо қутқарув ишлари вақтида Сочи аэропорти ходими вафот этган. Дастлабки тахминларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Бортда бўлган 164 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида 18 киши жароҳатланган, улардан 3 нафари болалардир. Ҳозир жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаётгани айтилмоқда.

Манба:Дарё

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кундош билан яшаш –азоб

Косон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи Аслонова Сарвиноз Исроил қизи қишлоқдоши Жуматоев Собиржон Саидмуродович билан 2010 йил октябрда ойида шаръий никохдан ўтиб, эр-хотин ...

Украина аскарлари россия чегарасига етиб келди

Украина Давлат чегара хизмати бўлинмалари Россия аскарларини Чернигов вилоятида қочириб юборган. Украина Қуролли кучлари “Шимол” операциясини муваффақиятли якунлаб, ...

Ниғматилла йўлдошев кураш федерацияси раиси лавозимига сайланиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозимига сайланиши кутилмоқда. Бугун Термизда Ўзбекистон кураш федерациясининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400