Никоҳсиз туғилган болага алимент олиш тартиби

Никоҳсиз туғилган болага алимент тўланадими?

Фото:thepretty.ru

 

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида мазкур саволга қуйидагича жавоб берилди.

Оила кодексига мувофиқ, агарда фарзанд отаси томонидан тан олиниб, фарзанднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида отаси ҳақидаги маълумотларда унинг исми шарифи аксф эттирилган бўлса, ундан алимент талаб қилиш мумкин. Бунда никоҳнинг расман қайд этилган этилмаганлигининг аҳамияти йўқ.

 

Агарда, фарзанд отаси томонидан тан олинмаган ва унинг туғилганлик гувоҳномасига отасининг исми-шарифи киритилмаган бўлса, бунда алимент ундириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

 

Оталикни белгилаш:

 

фарзандни отаси тан олган ҳолда – биргаликдаги ариза билан ФҲДЁ органлари орқали;

 

отаси оталигини тан олмаган бўлса – судга мурожаат қилиш орқали.

 

Бунда судга оталикни белгилаш ҳақидаги ариза билан биргаликда алимент ундириш ҳақидаги ариза билан ҳам мурожаат этиш лозим бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоқ лотин ёзуви тасдиқланди

Бугун Қозоғистон Республикаси лотин ёзувига таянган ҳолда  қозоқ алифбосининг янги намунасини эълон қилди. Бу ҳақида Оқ Ўрда хабар тарқатган. (more…)

Сифатсиз дафтарлар жиддий касалликлар ўчоғи бўлиб қолиши мумкин

 Дафтар маҳсулотларини тайёрлашда тасдиқланган Умумий техник регламент ва стандартга кўра, 12 варақли дафтарнинг вазни 70-80 граммли қоғоздан тайёрланган бўлиши керак. Лекин ...

Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин

Бугун, 3 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда. Қайд этилишича,  йиғилиш ...