Осиё тараққиёт банки Қирғизистонга $ 641 млн ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Қирғизистонга грант ва қарз кўринишида давлат кафолати остида 641 млн АҚШ доллари ажратади. Бу ҳақда банкнинг 2018-2022 йилларга мўлжалланган стратегик ҳамкорликнинг 5 йиллик дастурида келтириб ўтилди, дея ёзмоқда Турон24 нашри.

Фото:ASIA-Plus

“Республикага қашшоқликни камайтириш, янги ишчи ўринларни яратиш, иқтисодий имкониятларни янада кенгайтириш бўйича ёрдам бериш бизнинг мажбуриятларимиз деб ўйлайман”, дейди ОТБнинг Қирғизистондаги доимий вакили Кендис Макдеган.

Ажратилган пуллар транспорт ва энергетика соҳасини ривожлантиришга, шунингдек, эски гидроэлектр станцияларини реконструкция қилишга сарфланади.

Қишлоқ жойларида тоза ичимлик суви ва санитария системаси таъминланади. Шунингдек, ажратилган маблағлар Қирғизистонда ўрта ва олий таълимни ислоҳ қилишга ҳам сарфланади.

Агробизнес, энергетика ва телекоммуникация хусусий секторни ривожлантиришда асосий ўрин тутади.

Маълумот учун, бугунги кунгача банк мамлакатни умумий ҳисобда 1,7 млрд АҚШ доллари миқдорида молиялаштирган.

Осиё тараққиёт банки 1966 йили ташкил топган бўлиб, унинг асосий вазифаларидан бири Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатларида иқтисодиётнинг ўсишига эришиш ҳисобланади.

ОТБ Ўзбекистонга 1995 йилдан буён умумий қиймати 6,8 млрд АҚШ доллари бўлган 69 та кредитлар берган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сармоядорлар учун ўзбекистон жозибасини йўқотдими?

Ҳокимиятнинг манбаси ва эгаси халқ бўлган демократик давлатларда хавфсизлик ва эркинлик ўртасидаги мувозанат доимо баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келган.  Хавфсизлик ва ...

Мирзиёев:қора бозорда иш қиладиганларга жуда қаттиқ жазо берамиз

«Фуқароларимиз солиқ тўлашдан манфаатдор бўлиши керак. 2019 йилдан жорий этиладиган солиқ концепцияси солиқ юкини камайтириш, содда солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Бу ...

Россиядан ўзбекистонга пул ўтказмалари 16 %га камайди

Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,581 миллиард долларни ташкил этди, бу 2013 йилдаги кўрсаткичдан (6,633 млрд) 15,86 фоизга камдир. Мазкур маълумотлар ...