Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада машиналар тўпланиши масаласини муҳокама қилди

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминов ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов ўртасида иккиёқлама учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Соф.уз” сайти Қозоғистон Молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитасига таяниб хабар берди.

Томонлар ўтказиш пунктларини модернизация қилиш ва қайта таъмирдан чиқариш, шунингдек, ўзбек-қозоқ чегарасида автомобил транспортлари тўпланиши ҳолатини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида ушбу вазият регионал бўлинмалар раҳбарларининг доимий назоратида бўлиши ва юзага келган масалаларни тезкор чоралар орқали ҳал этишга келишиб олинди, дейилади хабарда.

Шунингдек, ўзбек-қозоқ давлат чегараси ўтказиш пунктларида юк оқимини бир хил тақсимлаш бўйича келишувга эришилган. Бунда ҳар бир томон масъул вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва компаниялар билан биргаликда ушбу масала ечими устида иш олиб боришлари таъкидланмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олсанг ўзингники…ми?

Инсон бор-ки, тирик жон. Тирик экан, у ер, бу ерга  юради. Демак, атрофга назар солади. Сўнгги вақтларда  шаҳарларимизда қатор тизилиб турган минора кўтармалари кўзингизни ...

Миллий банк хитойдан 500 миллион юан кредит олади

Ўзбекистон Миллий банки Хитой Давлат ривожланишг банки (ХДРБ) билан 500 миллион юан (69,8 млн. доллар) миқдорида кредит линияси очиш ҳақида келишиб олишди, деб  РИА Новости ...

Андижон милициялари ўта оғир жиноятларда айбланиб ҳибсга олинди

Бир қатор оммавий ахборот воситаларида Андижон вилоят ИИБнинг  айрим ходимлари ҳибсга олингани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланди, дея ёзмоқда “Соф.уз” сайти. Иллюстратив ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400