Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади

Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади

Низомга кўра,  ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.

Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ДЙҲХХ ходими томонидан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно.

 

Ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.

 

Ҳайдовчи техник восита ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда унинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига олиб борилади.

 

Тиббий текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда эса ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.

 

Тиббий текширув ҳайдовчи тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим.

 

Тиббий текширув натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади.

 

Текширувдан ўтказилган шахсга, унинг талабига кўра, тиббий текширув баённомаси нусхаси (қоғоз ёки электрон шаклда) берилиши шарт.

 

Текширилувчида хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан икки соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим.

Манба:Телеграммдаги “Ҳуқуқий Ахборот” канали

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суд қашқадарёда фуқарони мулкини қандай ҳимоя қилади?

Фото:Маматқулов Чўян Охманович Мен 2018 йил 7-август куни фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига ўзимнинг ишим бўйича борганимда Қораева Феруза Саидовна билан ...

“коттежларни президентга кўз-кўз қилишади, лекин халқ зимистонда яшамоқда”

Наманган вилоятидан келган видео 0:01:39 0:00:00/0:01:39 ▶  Бевосита линк  "Мен сизларга Наманган вилояти Косонсой тумани Навбаҳор МФЙ Булоқ коттежлар массивидан ёзмоқдаман. ...

Таниқли блогер мусанниф адҳамга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди

Фейсбукда Мусанниф Адҳам номи билан танилган блогер Адҳам Олимовнинг Олмазор туманидаги уйига 28 август куни кечқурун соат 18:00ларда саккиз нафар киши борган. Уларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400