Саримсоқнинг фойда ва зарарлари

Марҳамат қилдилар Расули акрам, (С.А.В)

Азиз уматларга бу улуғ карам

“Саримсоқ”дан енглар,  чунки саримсоқ

Етмиш хил касални қувади хардам.   

 

   Саримсоқ  Саримсоқ пиёзгулдошлар оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик пиёзбошли ўт ўсимлик. Пояси цилиндирсимон тик ўсувчи, барглари чўзиқсимон ёки ясси шаклли, ўткир учли ўсувчи, барглари чўзиқсимон ёки ясси шаклли ўткир учлидир. Гуллари оддий саябонга тўпланган. Меваси кўп уруғли кўсак. Саримсоқни ёввайи турлари Авғонистон, Греция, Ироқ Малазия каби бир қатор мамлакатларда ўстирилади.Хозирда барча мамлакатларда маданий холда ўстирилмоқда. Ўсимликнинг птёзбошчиси етилганда  ковлаб олинади ва қуритмасдан ишлатилади.Саримоқ пиёзбоши таркибида эфир майи,витамин В.С.фотонисидлар,оз миқдорда йод,алин,стеринлар менераллар ва бошқа шифобахш моддалар бор.Аллин брикмаси фермент таъсирида кучли брктероцид хоссаларга эга бўлган аллецин ва бошқа моддаларга парчаланади .

  Абу  Али  ибн Сино  ўзининг  “Тиб қонунлари ”  китобида  Абу Райхон беруний “Китоб-ас-сайдана фи-т-тибб” асарларида  саримсоқнинг шифобахш хусусиятлари устида тўхталиб ўтади. Жумладан, у саримсоқ кулини асал билан аралаштириб темираткига махлам тайёрланган. Саримсоқ пқайнатмаси ичилса овоз очилиб равон бўлишини , оғиз чайқалса тиш оғриғига , сурункали йўтал ва астмага даво бўлишини айтган. Қорин дам бўлганида у саримсоқни зайтун билан қайнатиб ичишни тавсия этган.

Саримсоқпиёзни муқадаслигидан бири шуки у муқаддас ўсимликлар қаторида Қуръони каримда келтирилади…

Қуръони каримда зикри келган ўсимликлар – пиёз(البصل), анжир(التين), хантал уруғи(الخردل), анор(الرمان), райҳон(الريحان), ёввойи зайтун(الزقوم), занжабил(الزنجبيل), сидр(السدر), ясмиқ дони(العدس), тарра,  узунчоқ бодринг (القثاء), хурмо(النخل),саримсоқпиёз (الثوم), тамариск(الأثل), ошқовоқ(الضريع), узум(العنب), аччиқ банан(الطلح), зайтун(الزيتون).

ҲАЛҚ ТАБОБАТИДА:

        Саримсоқ  нафас йўллари шамоллашида, нафас қисишида, лавша, безгак, ичбуруғ касалликларида, қорин дам бўлганида, балғам кучирувчи восита сифатида ишлатилади.

                                                                  ТИББИЁТДА

        Илмий тиббиётда саримсоқдан атрофлича, жумладан саримсоқдан антибиотик, антисептик, фитонцидлик ва хашоратлар кушандаси сифатида ишлатилади Тиббиётда саримсоқ настойкаси ичак атонияси, гипертония ҳамда атеросклероз хасталикларини даволаш учун тавсия қилинади. Шунингдек, ундан буйрак ва қовуқда тош бўлганда, ревматизм ҳамда ниқриз касаллигини даволашда фойдаланилади. Таркибида саримсоқни қуруқ экстракти мавжуд бўлган аллахол ҳабдорилари жигар ҳамда ўт пуфаги касалликларида ёрдам берувчи доридир.

Фармацевтика саноатида саримсоқ таркибидан аллицин деб аталувчи кучли бактерицид хусусиятига эга бўлган антибиотик олинган бўлиб, у жуда суюқ концентрацияда (1:250000) бактерияларнинг ўсишини тўхтатади..

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР

        Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқ иштахани очиш билан бирга овқатни хазм бўлишига ёрдам беради. Ундан тайёрланган препаратлар қон босимини пасайтириб, юрак қисқаришамплитудасини оширади. Саримсоқ қон томирларини кенгайтириш билан бирга организмни юқумли касалликлардан мухофаза қилишда катта роль ўйнайди. У қорин тифи, вабо, ичбуруғ касалликларини тарқатувчи микробларга қирон келтиради.

ЛЕНТАСИМОН  ҚУРТГА

 Бир бош саримсоқни қирғичга тут-да

Йигирма дақиқа қайнатгин сутда.

Тонгда ич, тушгунча овқат емагин,

Давом еттир буни, тугар албатта.       

ЖИНСИЙ  ҚУВВАТГА

Саримсоқ қувватга қувват қўшади

Сийдик равон бўлади, сувдек жўшади,

Томирлар ичини тозалар доим,

Шу сабаб қон босим ундан тушади.

УНУТИШ  ВА  ЗЕХН  БУЗИЛИШИ

Кимда пайдо бўлса агар унитиш,

Бу сўзни лозимдир ёдида тутиш,

Хотира тузилса, ё зехн хира

Саримсоқ ейишни лозим ёд этиш.

ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ

Қулоқ оғир бўлса таъсир қилиб бод,

Ушбу насихатни биздан олгин ёд,

Пахтани саримсоқ сувида намлаб

Қулоққа қуйилса, кар бўлар барбод.

ҚОН ТОЗАЛАШ

Сиримсоқ тозалар баданда қонни,

Демак, босимга хам қидир дармонни.

Нафас сиқиши хам камаяр ундан,

Баъзан қутқаради бундан инсонни.

 

СЎНГАЛ

      Сўнгал кетказадиган қуюқ суртма тайёрлаш учун саримсоқнинг тозаланган пиёзбошчасини эзиб бўтқа қилинади ва унга тенг миқдорда чўчқа ёғи қўшилади.

                                                              ФАРМАЦЕВТИКАДА:

     Фарматцевтика саноатида сиримсоқ  таркибида аллицин деб аталувчи кучли бактерицид хусусиятга эга бўлган антибиотик олинган бўлиб, у жуда суюқ конантрацияда бактерияларни ўсишини тўхтатади.

ЗАХАРЛАР:

      Агар саримсоқни шароб билан ичилса илонлар ва газандаларнинг чаққанига фойда қилади. Буни “Малхам” табобат ходимлари текшириб кўришди. Бундан ташқари қутурган итнинг тишлаганига хам фойдаси бордир. Агар саримсоқнинг анжир барги ва зира суви билан қўшиб илон ва қовоқ ари чаққан жойга қўйилса фойда қилади.

БУЙРАК ВА СИЙДИК ЙЎЛЛАРИГА:

     Агар саримсоқ  баргидан ва новдасидан тайёрланган қайнатмага ўтирилса, сийдик ва хайз қонини юриштиради. Бундан ташқари у йўлдошни туширади. Саримсоқ христианлар истеъмол қилганидек қилиб зайтун ва сабзи қўшиб пиширилгани қоринда сув йиғилишига фойдалидир.

ЗАРАРИ:

     Саримсоқнинг ўзини истеъмол қилса бошни оғритади. Кўзни заифлантиради. Бундан ташқари кўзга майда чиқиқлар тоширади.

УЙ ШАРОИТИДА:

     Уй шароитида саримсоқдан қуйидагича дориворлар тайёрлаш мумкин.100 г ароққа 40 г саримсоқнинг тозаланган пиёзбошчаси бўтқа холига келтириб солинади. Аралашманинг мазасини яхшилаш мақсадида ялпиз шарбати қўшилиб бир хафта мобайнида қўйиб қўйилади. Бир хафтадан сўнг настойкани кунига  4 махал 15 томчидан овқатланишдан олдин истеъмол қилинади. Бундан таўқари саримсоқ  бўтқаси қичима , эшакеми,  соч тўкилиши каби касалликларда  фойдалидир, ёки майдалаб эзилган саримсоқни  докага ўраб ярага  боғлаб қўйилса, уч – тўрт кундан сўнг яра йиринглардан тозаланиб бита бошлайди .

ИЛМИЙ ТИББИЁТДА

       Илмий тиббиётда саримсоқ пиёзбошчасидан тайёрланган препаратлар (настойка, аллисат, аллифид) атеросклероз, ичак фаолияти заифлашганда, колит, гипертония касаллигида  даво қилинади. Бундан ташқари доривор препаратлар буйрак ва қовуқда тош бўлган холларда , ўпка сили  касалликларида хамда гинекология амалиётида трихомонадали кольпитда қўлланилади. Бундан ташқари острицаларни ўлдириш учун клизма қилинади. Саримсоқ шираси аэрозол холида бронхиал астма, сурункали шамоллаш, пневмания ва томоқнинг турли касалликларини даволашда томоққа пуркалади,ингаляция қилинади. Бизнинг “Малхам” халқ табобати маркази ходимлари бундан ўн беш йил бурун ажойиб малхам дори тайёрлашган. Шунинг рецептини сизларга раво кўрдик: Беш бош саримсоқ бўлакчалари пўстидан тозаланиб, ўн дона лимон билан майдалагич(мясорубка)дан ўтказилади.(Лимон уруғи олиб ташланади), майдаланмаси 2 – 3 марта ўтказилиб устига бир кг асал қўшиб аралаштирилиб, шиша идишда совутгичнинг пастки қисмида сақланади. Уни бир чой қошиқдан кунига 3 – 4 махал истеъмол қилинади. Микроэлементларга тўла бу малхам дори одам танасини бақувват қилади, ишчанлик ва харакатчанлик қобиличтини оширади, жигар, талоқ, қон томирлари , юрак фаолиятини яхшилайди, жинсий безлар ахволини яхшилаб, суяклар емирилишининг олдини олади, танадан кераксиз зарарли чиқиндилар радиоктив моддаларни, тузларни хайдаб чиқариш билан бирга соч тўкилишини олди олинади. Бундан ташқари саримсоқдан ажойиб “кукун” дори тайёрлаганмиз. У қуйидагича қилинади: Тозаланган саримсоқ бўлакчалари майдаланиб бир қават дока устига ёпиб очиқ қуёш тушмайдиган соя жойда қуритилади. Яхши қуритилган саримсоқ ховончада ёки электр асбоби ёрдамида туйилади, оғзи берк шиша идишда сақланади. Эхтиёж туғилган пайтда ярим чой қошиқдан истеъмол қилинади. Бундан ташқари “Малхам” халқ табобати маркази ходимларида саримсоқ мойи хам мавжуддир. Биз сизларга уни тайёрлашни ўргатиб қўймоқчимиз. Бунинг учун бир бош саримсоқ бўлакчалари  тозаланиб ховончада майда қилиб эзилади, устига 250 мл кунгабоқар мойи қўшиб аралаштирилади.Шиша идишга ўтказилибсовутгичнинг пастки қисмида сақланади. 24 соатдан сўнг бир чой қошиқдан овқатдан олдин кунига уч махал бир ой давомида истеъмол қилинади. Ёки ажойиб бўтқамиз бор бунинг учун 350 г саримсоқ бўтқасига 15 – 20 дона янги чиқарилган лимон шарбати аралаштириб 24 соат давомида сақлаб қўйилиб сўнг истеъмол қилинаверади. Бунинг учун  тайёр махсулотдан бир чой қошиқ олиниб ярим стакан сув, компот ёки шарбатга аралаштирилиб ухлашдан олдин ёки эрталаб кунига бир махал ичилади.Муражат учун телефонларимиз +998-90-987-9-987 ёки abduqodir sattormalham53@gmail.com

                                                        Халқ табобати усуллари

Гижжа. 1. Битта майдаланган саримсоқ, 1 та хом тухум сариғи, бир ховуч хом сўк (пшено), сутни аралаштиринг. Ушбу қоришма битта ўтиришда ичилади. Ушбу восита солитерни чиқариб юборади.

2. 1 та саримсоқни тозалаб, 1 стакан сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатинг. Докадан ўтказилади. Бир чой қошиқ майдаланган шувоқ (полынь) ўсимлигини 1,5 стакан сувга солиб 2 дақиқа қайнатилади ва совитилади. Докадан ўтказиб, юқорида тайёрланган саримсоқ қайнатмасига аралаштириб, беморга ҳуқна (клизма) қилинади. Аралашмани ҳуқна қилишдан олдин ёпиқ идишда 4 дақиқадан 1 соатгача сақлаб зарур.

3. Янги сиқиб олинган саримсоқ сувини 10-15 томчидан ҳар куни оч қоринга бир маҳал илиқ сут билан ичиш керак.

4. Саримсоқнинг 5 та бўлагини майдалаб, 1 стакан сутга солиб ёпиқ ҳолда паст оловда 10-15 дақиқа қайнатиб, бир оз дам егач, илиқ ҳолида бир чой қошиқдан 4-5 маҳал овқатдан олдин истеъмол қилинади. Муолажа муддати – 7 кун. Қайнатмадан бир маҳал ётишдан олдин 4-5 марта ҳуқна (клизма) қилинса, гижжалар тушиб кетади.

Ангина. 1. 100 г саримсоқни майдалаб, термосга солинг. Устидан 0,5 стакан қайноқ сув қуйиб, 5 соат дам едиринг. Қултумлаб ичилади.

2. 1 стакан янги сиқилган сабзи сувига 2-3 бўлак қирғичдан чиқарилган саримсоқни солинг. Кунига 2 маҳал овқатдан 40 дақиқа олдин ичилади. Муолажа муддати – 2-3 кун.

3. Ангина профилактикаси ва оғиз бўшлиғи шамоллашини даволаш учун бир бўлак саримсоқни оғизга солиб, секин тишлаб қўйинг.

Бронхит. 5-6 саримсоқни қирғичдан ўтказиб, 100 г сариёғ, 1 бўлак майда тўғралган шивит (укроп) билан аралаштиринг. Эрталаб, пешинда, кечқурун нонга суртиб истеъмол қилинг. Бу муолажани пневмонияда ҳам қўлласа, яхши самара беради.

Мигрень. Бошингиз чеккаларига саримсоқни майдалаб боғланг.

Тиш оғриғи. Саримсоқ сувига асални аралаштириб, оғриётган тишга қуйиш керак.

Юқори қон босими (гипертония). 1. Ҳар куни наҳорга 1 дона майдаланган саримсоқни истеъмол қилиб, устидан чорак стакан сувга 1 чой қошиқ олма сиркаси қўшилган суюқликни ичиш керак.

2. 20 та саримсоқ, 5 та ўртача катталикдаги тозаланган пиёз, 5 та лимон, 1 кг шакарни яхшилаб аралаштириб, 2 л қайнатиб, совитилган сув қуйиб, 2-3 кун қоронғи жойда, уй ҳароратида сақлаш керак. Қоришма докадан ўтказилмайди. Кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади.

3. 3 та катта саримсоқ, 3 та лимонни майдалаб, 1,5 л қайнаган сув қуйиб, яхшилаб беркитиб, илиқ ва қоронғи жойда бир кун сақланади ва вақти-вақти билан чайқаб турилади. Қоришмани кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин докадан ўтказиб, 1 ош қошиқдан ичилади.

Дизентерия. Ҳар куни бир бўлак саримсоқдан истеъмол қилиш фодали.

Холецистит. 100 г тозаланган ва майдаланган саримсоққ ярим стакан қайноқ сув қуйиб, устини ёпиб 5 соат дам едиринг. Сўнг докадан ўтказиб илиқ ҳолида ичилади.

Юрак инфаркти. Бир кило асалга 10 та лимон шарбати, 5 бош саримсоқни майдалаб аралаштириб, 1 ҳафтага қўйиб қўйилади. Қоришмани кунига бир маҳал 1 чой қошиқдан истеъмол қилиш керак.

Ушбу аралашма стенокардия касаллигида ҳам фойдали.

Гепатит, сариқ касаллиги. 2 бош саримсоқ сувини 2 та лимон шарбати билан аралаштириб, овқатдан 2 соат кейин 1 чой қошиқдан истеъмол қилинг. Даво муддати – 1 ой. 2-3 ҳафталик танаффусдан сўнг такрорланади.

Ларингит. 1. Овоз бўғилиб қолганда қушиқчилар буғда пиширилган саримсоқни истеъмол қилишлари лозим.

2. 5-6 бўлак саримсоқни майдалаб, 1 стакан сутда қайнатиб, совитилади ва докадан ўтказилади. Кунига бир неча маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.

Атеросклероз. 1. Ярим чой қошиқ саримсоқ сувига ярим стакан эчки сутини қўшиб, ҳар куни эрталаб наҳорга ичиш керак.

2. Кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан саримсоқ ёғини ёки ярим чой қошиқдан кукунини қабул қилиш тавсия этилади.

3. 5 бўлак саримсоқни қирғичдан чиқариб, таъбга кўра майда ош тузи, 500 г сариёғни қўшиб, нон ёки картошка билан истеъмол қилиш керак. Ушбу муолажа юрак ва ўпка касалликларига ҳам фойдалидир.

Ич дам бўлиши. 1. Саримсоқнинг кўк барглари истеъмол қилинса, ичакдаги спазмни йўқотади, ич дам бўлиши йўқолади. Сурункали энтерокалитларда ҳам фойдали.

2. 1 чой қошиқ саримсоқ сувини сут билан 3 маҳал овҳатдан 30 дақиқа олдин ичиш тавсия этилади.

Бронхиал астма. 1. Ҳар куни эрталаб наҳорга 1 бўлак қирғичдан чиқарилган саримсоқни истеъмол қилиб, устидан 1 стакан сув аралаштирилган олма сиркасини ичиш лозим. Даво муддати – 4-5 ҳафта. Диққат: ушбу муолажа ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида тақиқланади.

2. 3 бош саримсоқни қирғичдан ўтказиб, 5 дона лимонни пўсти билан майдалаб (данагини олмасдан) аралаштириб, 1 литрқайнаган сув қўшиб уй ҳароратида 5 кун қоронғи, салқин жойда сақланг. Вақти-вақти билан чайқаб туришни унутманг. 5 кундан сўнг аралашмани докадан ўтказиб, кунига 5 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади.

 

КЎК ЙЎТАЛ

        Кўк йўтал – йўтал, нафас йўллари шамоллашда, ўпка сил касаллиги, тумовда бир бош саримсоқдан 4-5 бўлакчасини олиб майдалаб, 0,5 литр сутга солинади. Қайнаб чиққунча паст оловда сақланади. Қайнагандан сўнг ярим соат дамлаб қўйилади. Шу усулда тайёрланган сутдан бемор болаларга ёшига қараб бир ош қошиқдан ярим стаканча 3-4 махал ичириш мумкин.

ЎПКА СИЛИ

     Ўпка сили (туберкулёз) билан оғриган билан оғриган беморларга саримсоқни хар хил шаклда кўплаб истеъмол қилиш буюурилади. Саримсоқ ўпка сили таёқчаси ривожланишига тўсқинлик қилар экан.

Ўзингиз тайёрлашингиз мумкин:

Саримсоқ -100г

Карам шарбати -200мл олиниб саримсоқ тозаланиб яхшилаб майдаланади сўнгра карам шарбати қўшилиб аралаштириб  бир ой давомида 3 махалдан овқат олдидан 30 г дан бошлаб аста секин ошириб 150 г гача қабул қилинади.Даволанишда кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш зарур!

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ

      Қандли диабет хасталигида саримсоқни кундалик овқатда истеъмол қилиб юриш, айниқса уни кўк петрушка, топинамбур туганаги, карам, салат барги билан истеъмол қилинса қанд миқдорини нормал ушлаб туришга ёрдам беради.

Уй шароитида ўзингиз саримсоқдан куйдагича дори – дармон олишингиз мумкин;

Артрит ва бўғимлар яллиғланишига.

Саримсоқ-100г

Сут – 200 мл,таёрлаш;саримсоқни тозалаб қирғичдан ўтказиб,бир неча қават докага солиб сиқилади.Шарбат сут билан аралаштирилади

Қўллаш; 50 мл дан кунига 4 махал ахвол енгиллашгунча қабул қилинадиБу билан бир пайтда саримсоқ бўтқаси шимдирилган бинтни терига аввал вазелин суркаб  устидан боғлаш тавсия этилади.Бу восита оғриқларни бартараф этиб ,шишларни камайишига ёрдам беради ёки иккинчи  рецептимизни ўқинг-а;

Саримсоқ-200 г

Зайтун мойи -50мл ,тайёрлаш;саримсоқни тозалаб,уни йирик тўғраб,бир оз қиздирилган зайтун мойига солиб ,5 дақиқа тиндирилади.Хосил бўлган массани иссиқ сув билан ҳўлланган қалин матога ўралади ва уни хар куни 5-7 дақиқадан хасталанган бўғимга  ишқаб суртилади.

Буни иложи бўлмаса қуйдаги рецепни қўлланг;

Саримсоқ -500 г

Лимон-1 кг

Асал-500 г тайёрлаш;юқоридагидек саримсоқ тозаланиб яхшилаб майдаланади сўнгра унга аввалдан сиқиб олинган лимон шарбати қўшиб аралаштирилади.Сўнгра асал хам қўшиб аралаштирилиб шиша идашга солиниб 7-8 кун  қоронғу жойда тиндириб қўйилади.

Тайёр махсулотни хар куни 20 г дан 10 дақиқа давомида  бир соат мабойнида истемол қилинади.Муолажа 20-25 кун давом этади.

Бодомча без яллиғланиши(ангина)да

Саримсоқ-100г

Асал-100г тайёрлаш;юқоридагидек саримсоқ тозаланиб ,майдалаб,бўтқа холига  келгунча эзилади.Асални қўшиб аралаштириб тайёр махсулотни 10 г дан 5-6 махал енгиллагунча қабул қилинади. Ёки бўлмаса

Саримсоқ 100 г

Олма шарбати 200 мг олиниб юқоридагидек тозаланиб яхшилаб майдаланиб шиши ёки эмаль идишга  солиб устидан олма шарбати куйилади.Аралашма паст оловда 5 дақиқа қайнатилиб  сўнг совутиб сузилади.Илиқ холатда 50-70 г дан 5-6 махал ичиш буюрилади.муолажа 5-6 кун давом эттирилади. Юқоридагиларни қилишни имкони бўлмаса

Саримсоқ 200г

Дистирланган сув 500мл

Ялпиз 5г олиниб  саримсоқ тозаланиб эмал идишда сув куйиб оловга қўйиб 15 дақиқа қайнатилади.Сўнгра сузиб олиниб бундан томоқ ни чайиш учун қўлланилади.Хар куни 4-5 махал 5-6 кун давомида бажарилади.

Гижжа касаллигига

Саримсоқ -100г

Сув-250мл юқоридагидек  тозаланиб олиниб бир хил бўтқа холига келгунча эзғиланади сўнгра қайнаган сув куйиб 4-6 соат тиндирилади кейин сузилади.Тайёр м ахсулот хуқна(килизма) учун ишлатилади.Муолажа кун оро хафта давомида бажарилади.

Буни иложи бўлмаса

Саримсоқ-10г

Сут 100мл олиниб юқоридагидек тозаланиб яхшилаб майдаланиб устига сут куйиб оловга қўйилади.Уни 2-3 дақиқа қайнатиб  кунига овқатдан  ярим соат олдин қаьбул қилинади.

Ёки бўлмаса;

Саримсоқ50 г

Дастарбош гули 10 г (пижма ўти)

Сут 200мл олиниб обдан тозаланиб ,аралаштириб устига сут куйиб  3 соат давомида тиндирилади сўнгра  тайёр махсулотни хуқна(клизма) қилиш учун ишлатилади.

 

. Мурожат учун телефон +998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@mail.ru>

                                                                                                              Абдуқодир   Сатторов

                                                                                                      “ Малхам” табобат   маркази                                                                                       

                                                                                                             Рахбари, Халқ табиби.

Фойдаланилган адабиётлар

А.Н.Саттаров “дард кўп давоси ундан куп”

М.Набиев.А.Иброгимов  “шифобахш неъматлар”

А.Н.Саттаров.Т.Р.Абдурахманов “дардинга шифоман”

2.Маҳдумхон МАХДУМ “1001тиббийҳикмат”.

Матбуот хабарлари(рўзномалардан)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий суғурта тизими жорий этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий суғурта тизими босқичма-босқич жорий этилади. Мазкур тизимни молиявий ...

“энг катта касалхонамизда ҳожатхонага кириб бўлмайди…”

  ОГОҲ БЎЛИНГ! УШБУ МУРОЖААТГА НОХУШ СУРАТЛАР ИЛОВА ҚИЛИНГАН. "Бу суратлар Қарақалпоғистон Республикаси Хўжайли шаҳар касалхонасида олинган. Тез ёрдам бўлими ...

Фарғона вилояти ўзбекистон туманида икки киши овқатдан заҳарланиб, шифохонага тушди.

Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳарчасида яшовчи А.Деҳқонов туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига, С.Деҳқонова Қўқон шаҳар юқумли ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400