ГУЛЗАМОН АКБАР: БИЗГА ИНТЕРНЕТНИНГ ТЕЗЛИГИ ЗАРУР

 21 –аср ўзининг энг янги, ўта шов –шувли ихтиролари, технологиялари  билан ҳали, унчалик кўзга ташланиб улгурмади. Бизнинг ҳар қалай, унчалик  ўта муҳим янгиликлар кўзимизга ташланмаяпти. Ёки бизнинг бугунги кунимизни етарли кузатиб боришдек имкониятимиз унча эмас. Қандайдир, бир еримиз камдек бўлиб тураверади.

Одамлар билан гаплашаётганимизда ҳам, биздан ақлли ҳисоблаб  улар олдида бўйнимиз қисилиброқ туради. Мен буни ўзимда ҳис қилганим учун,  анча йилгача унинг сабабини билмай юрдим. Ундан олдин ҳатто, бозорда ишласам ҳам, ижара уйда турсам ҳам, бир дунё китобларимни опичлаб, уйдан уйга кўчиб юрардим. Энг кўп, топганимни кўпроқ китоб ўқишга сарф этардим. Бозордаги юмушларимдан ортибоқ, китоб ўқир эдим.  Мени китоблар ўзига анча сеҳрлаб олишидан, ёлғизликда узоқ яшасам ҳам, қандайдир, ўз мустақил фикрига, қаттиятига эга эканлигимни теран англардим. Пулсизлик, бахтсизлик, уйсизлик мени ортиқ қийнамасди. Кўнглим, руҳим жудаям юксакда турарди. Бир бурда нонга пулим қолмай қолган вақтлар ҳам бўларди, лекин ҳечам ўйламасдим. Кимсасиз қолиш жоннинг роҳати эди, гўё. Газета олиш, кутубхонага,театрга, концертга бориш шу менинг энг қувончли кунларим ҳисобланарди. Олдинги ҳолатимдаги қаттиқ тушкунлик, кайфиятсизликдек оғир кунларимни давоси, худди шу ёлғиз қолиб, китоб ўқишгина мени овутган ва руҳимни гўзал суратда тарбиялаган. Мен шу кунларимни доим орзу қилиб яшайман. Ҳозир эса, ҳаёт тезкор. Ўзингни “тўплаб” юришни талаб қилади. Ҳаётинг оғирлашса, қайғуга, ташвишларга ботсанг ҳам, уларни руҳий “талофат”ларсиз, енгиб ўтишга мажбурсан. Бир жойдан китоб сотиб олишга, у ерларни кезишга, кўчама- кўча сарф харажатга, ҳар қандай бугунги кун кишисининг на вақти бор, на ҳафсаласи,ҳамда на пули. Бизнинг ҳаётимизга ўтган асрдан бошлаб, интернет деган нарса кириб келди. Бу жудаям қулайлиги, кенг тармоқлилиги, қизиқарлилиги, жамики ахборот олиш, узатиш соҳасида ўта тезкорлиги билан дунё одамларини қаттиқ мафтун этиб қўйди. Бу мафтункорлик одамларнинг ҳар қандай ҳаётида қудратли ўзгаришларни келтириб чиқаришига сабаб бўлди. Интернетнинг қамрови жудаям кўп соҳаларни ўз ичига олади. Истаган касб эгаси ундан фойдаланиб, истаган режаларни тузган ҳолда, ўз устида ишласа, мен ўйлайман, бирон бир Олий ўқув юртини битирган малакали касб эгаларидан фарқи қолмаган даражаларга эришишлари мумкин. Ҳатто, ундан ошиб кетиши ҳам мумкин. Бирон китобни беш, ўн кунда ўқиб битириб қўйишингиз мумкин, лекин интернетдаги маълумотларнинг чегараси йўқ. У жудаям чексиздир. Унинг маълумотларини бир инсоннинг онгига жойлаштириб чиқиш, умуман, мумкин эмас. Тақдир экан. Мен Туркия давлатига бориб,икки ярим йил яшаб келдим. Ўша ернинг ривожланиш даражаси, маданияти, саънати, одамлари менга роса ёққан эди. Мен ўзимни бошида ишлашга борганим учун ғуруримни ўкситгандек бўлавергандим. Чунки, бировнинг уйида қанчалик енгил ишларни қилмагин, улар сенга қанчалик марҳамат кўзи билан қарамасин, қанақадир ҳавоий туйғулар билан ўзимни бекордан бекорга камситиб юрган пайтларим бўлдию, лекин аста – секин бу ҳолатим ўтиб кетди. Меҳнат қилиш, ҳақорат эмас, ҳалол меҳнат қилиш ғурурнинг ўксиниши бўлмаслиги керак. Менга у ерда энг кўп, интернетни ўрганиб олганим ва истаганча ундан фойдаланишимга имкониятим ниҳоятда кўп ва кучли бўлганлигини ҳечам унитмайман. Қўлим синиб, яна мени туширишганлиги ортидан, энг қиммат китобларимниям сотишга мажбур бўлганларимни эслаш ҳозир ҳам оғир. Мен жуда тушкин ҳолга келиб қолгандим. Туркияда интернетни “титкилаш”ни бошлаганимдан сўнг, лат ва зарба еган барча руҳий қувватим тикланиб бўлди. Ҳатто, ортиғи билан бўлди. Мен ўзимни энди, жудаям кучли сеза бошлагандим. Ахборот, маънавий озиқа олиб туришлик инсонни ботир ва ақилли қилади.  Энди бу дегани қандай маълумотлардан фойдаланиш сифатига ҳам боғлиқда. Менинг қизиққанларим, мусиқани актив тинглаш, одамларни эшитиш, сериаллар томоша қилиш, ўта мунозарали, кескин баҳсларни тинглаб ўтириш билан биргаликда, ўзбекча сайтлардан бирон китобни топиб олиб, уни ўша жойнинг ўзида ўқиб ўтиришдан иборат бўлар эди. Кейинчалик Фейсбукни ўргандим,жамоатга қўшилдим. Жамоаат ҳам турли энг янги хабарларни тобиб берувчи, яхши бир тўплам ҳисобланади. Бундай маълумотлар мени кўп толиқтириб қўйсада, қизиқишларим кундан кунга роса ошиб кетди. Яхшигина фикрлашга, гапиришга, ёзишга ўргандим. Тўғри, мактабдаям худди шундай тутардим ўзимни. Лекин шу оралиқ вақт йилларда, ўзимни ночор ҳис қилишимни сабаби янгиликлардан кам хабардорлик, янгича бирор илмли матн,мақола, асар ўқимасликдан шунақа пассивлашиб кетар экан инсон. Шу интернетга кирдиму, мен ўзимга, ўзлигимга қайтгандек бўлдим. Энди ҳаёт шу, бир пассаясан, бир юқорилайсан. Қишлоқда юриб мен яна ўзимни бечораҳол сеза бошладим. Чунки, ҳар куни мен қанчалик кўп, қанчалик оз илмларнинг шодаларини уқиб юришдан чекилиб қолган эдим. Бу қишлоқларда телефон алоқаларининг умуман, баъзидан онда- сонда, узилиб, кесилиб интернет ишлашидан мен руҳий камбағалдек сўлий бошладим.  Тошкентда яшай бошлаганимда эса, бу ҳол сал ўзгарди. Мен яна бемор ҳолатидан чиқиб кетганман. Лекин интернет тезлигининг сифатсизлиги бу ўта кечириб бўлмас ҳол деб қабул қилишимиз керакки, биз тезкор дунёда тезкор одамлар ва тезроқ ривожланишни истаётган эканмиз, Ҳокимият интернет тезлигини биринчи ўринда жойига қўйиб қўйиш керак. Маълумотларни, функцияларни бажарганда одамлар вақтида ола билишлари керак. Фейсбук тармоғини, ютуб каналларини ишлаш тезлигини пасайтириб қўйишидан давлат ҳам ютқизади, одамлар ҳам. Қанча касб эгалари бор, қанча ёшлар бор. Уларнинг ҳаёти учун интернет тезлиги жудаям муҳим. Фақат ундан қандай фойдаланиш, қай тартибда қабул қилиш маъданиятиниям ҳамма жойда одамларга сабоқ сифатида ўргатиб бориш керак жамият .

Шу ўринда Фейсбук ижтимоий тармоғида одамларнинг энг кўп бир бирига берган саволи:Интернет тезлиги ёмон, қачон буни жойига қўяр экан? Тезлигини янада кўпайтирар экан? Ўз.А Миллий ахборот агентлигида Олимжон Умаров ( Ўз .Рес. ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари) билан суҳбатни берибди.

2019 йилдан 2023 йилларга мўлжалланган Миллий дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган дейилади.

Дастурга асосан:

120 000 километрдан ортиқ оптик толали алоқа линияларини қурилиши;

6 000 дан ортиқ мобиль алоқа база станцияларини қурулиши;

кенг палосали тармоқ сиғими 1,5 миллион портга кенгайтирилиши;

маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари сиғими кенгайтирилиши ва янгиларининг қурулиши ;

ташқи интернетга уланиш қобилиятини қўшимча 10 баробар ошириш;

Симсиз маълумот узатиш – Wı-Fı  тармоқларини кенг жорий қилишга қаратилган чора – тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Мана интернет тезлигига оид Ўзбекистонда бўлиши кўзда тутилган янгиликларни ҳам билиб олдик. Бу ишларни ростан ҳам қилишсалар, бу ҳаммамизнинг ютуғимиз ҳисобланади. Агар яна қоп- қоп интернет тили билан айтганда лайклар билан алдаётган бўлишсалар,демак биз жаҳон ривожланиши кучли давлатлари олдида ўз “ чайналишларимиз” билан ортда қолиб кетаверамиз.

Яна бир гап шоира Зулфия Мўминовадек фикрлаб, болаларимиздан,интернет дасгоҳларини, буюмларини тортиб, юлқиб олишни режа қилаверсак, жуда кўп нарсани юқотиб қўйган бўламиз. Фақат, ундан қандай фойдаланишни доимий равишда назорат қилиб, ундан фойдаланиш маъданиятининг ахлоқий миёрларини яхшилаб тушинтириб боришимиз зарур.

Гузамон Акбар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Алишер саъдуллаев ёшлар иттифоқига вақтинча раис бўлди

Ёшлар Иттифоқи ташкил этилганидан буён унга раҳбарлик қилаётган Қаҳрамон Қуронбоев бошқа лавозимга ўтказилиши муносабати билан ташкилотга янги раҳбар тайинланди. Шу вақтгача ...

Рухсат берилмаган клипни чиқарганлар учун жазо борми ёки кимларнингдир «шохи» борми?

ОАВларда ёзилишича, Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги ўта савиясиз қўшиқ ва унга ишланган маддоҳона клип учун «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши томонидан расмий рухсат олинмаган ...

Ўзбекистонда ўқитувчиларга ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди

Умумий ўрта таълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар қилди. Олий, биринчи ...