Ўзбекистон термаси Уммонни қийинчилик билан мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Шаржада бўлиб ўтган баҳсда ҳамюрталаримиз қийин ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, бироқ ҳисоб 34-дақиқага келиб очилди. Одил Аҳмедов жарима зарбасини қойилмақом бажариб, бизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг устунлик тўлиқ уммонликлар тарафига ўтди ва Нестеровнинг сейвларигина Ўзбекистонни голлардан сақлаб қолди. Иккинчи бўлим ҳам номинал меҳмонларнинг қатор ҳужумлари остида ўтди. Бу эса 72-дақиқага келиб ўз самарасини берди.

Захирадан майдонга тушган Мухсин Ал-Ғассоний дарвозабонимиз бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва мувозанатни тиклади. Бироқ 87-дақиқада қарши ҳужумдан унумли фойдаландик ва Элдор Шомуродовнинг голи Купер шогирдларига уч очко тақдим этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон термаси Япония билан бирганликда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўйин 13 январь куни Туркманистон термаси билан бўлиб ўтади.

 

Осиё Кубоги-2019, 1-тур

Ўзбекистон – Уммон 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 34 Аҳмедов, 1:1 – 72 Ал-Ғассоний, 2:1 – 87 Шомуродов.

Ўзбекистон – Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Кримец, Акмал Шораҳмедов, Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов, Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов (Икром Алибоев, 79), Сардор Рашидов (Достон Хамдамов, 59), Марат Бикмаев (Элдор Шомуродов, 82).

Захира: Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов, Достон Турсунов, Фаррух Сайфиев, Даврон Хошимов, Ислом Тўхтўхўжаев, Фозил Мусаев, Одил Ҳамробеков,.

Уммон – Муҳаммад Ал-Мусаллами, Раид Салеҳ, Холид Ал-Ҳажри, Моҳсин Ал-Холди, Саад Ал-Мухаийни, Аҳмед Ал-Махайри, Холид Ал-Бирайки, Омел Ал-Яҳмадий, Али Ал-Басайди, Фаёз Ал-Рушайди, Ҳариб Ал-Саади.

Огоҳлантиришлар: Машарипов (29), Нестеров (58).

Четлатиш: Кримец (90+2)

Манба: www.uff.uz

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гуайдо трамп билан гаплашганини айтди

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Америка президенти Дональд Трамп билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда CNNга асосланиб “Кун.уз нашри маълум қилмоқда. ...

Наим кабиров фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлди

Кабиров Наим Ноёбович Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ...

Канада россиянинг украинадаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди

27-апрелда Канада парламенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “геноцид” деб тан олган ҳужжатни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий La Presse газетаси ёзди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400