Никоҳ рак хасталигига қарши энг самарали восита эканлиги маълум бўлди

Рак хасталиги билан оғриган беморларнинг турмуш ўртоғи бўлиши уларнинг омон қолиш имкониятини ошириши қайд этилди. Америкалик олимлар 800 минг кишини текшириб чиқиб шундай қарорга келишган. Тадқиқот натижалари Cancer журналида эълон қилинган, бу ҳақида эса The Guardian нашри хабар берди.

Иллюстратив фото

Олимлар 2000-2009 йиллар давомида Калифорнияда яшаган ва ракнинг ўлимга олиб келувчи тури билан оғриган 393 минг эркак ва 389 минг аёлларнинг касаллик варақаларини кўриб чиқиш ҳуқуқини қўлга киритишган. Тадқиқотчилар беморларнинг тақдирлари қандай кечишини 2012 йилга қадар кузатишган.

Бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда шуниси маълум бўлдики, никоҳ эркак ва аёлларга ҳам рак билан курашишга ёрдам беради. Аммо бу омилнинг самараси беморнинг жинсига, ирқига ва этник келиб чиқишига боғлиқ бўлади. Бу омил оқ танли ва жанубий америкалик бўлмаган эркаклар учун самаралироқ экани аниқланди: бу гуруҳдаги бўйдоқ эркакларда турмуш қурган эркакларга нисбатан 24 фоизга кўпроқ ракдан вафот этиш имконияти мавжуд (бу гуруҳдаги аёлларда эса 17 фоизни ташкил этди).

Бундан ташқари, Ҳиндистонда, Хитойда ва Японияда туғилган, турмуш қурмаган эркак ва аёллар ушбу хасталикдан қаттиқ азият чекишлари маълум бўлди. Олимларнинг тахминига кўра, улар АҚШга келиб, ўзларининг анъанавий маданиятларидан ва оилавий қадриятларидан узилиб қолишади. Бу эса уларнинг заифлашишига олиб келади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, оила қурган инсонларнинг жуфтликлари шифокорларнинг олдига олиб бориши, руҳлантириши ва тинчлантириши, дориларни вақтида ичишни эслатиб туриши уларнинг касалликларини яхшироқ енгиб ўта олишларига сабаб бўлади.

Шунингдек, умр йўлдошлар хавфли касалликнинг аломатларига эътибор бериб, ракни олдиндан аниқланишига ёрдам беришлари қайд этилган.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шри-ланка президенти истеъфога чиққанини сингапурда эълон қилди

Шри-Ланканинг мамлакатдан қочиб кетган президенти Готабая Ражапакса Сингапурда туриб ўзининг ваколатини топширганини эълон қилди. У ўз аризасини парламент спикери номига ...

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ойлиги оширилади

Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400