Бухорода 18 ёшли йигит онасига рўзғорда ёрдам бериш учун дўкондан озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлади

Пешку туманидаги «Хуррам» маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтган очиқ сайёр суд мажлисида эндигина 18 ёшга тўлган С.О.нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ёшлар иттифоқи юрист-консулти Муроджон Раҳматов «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Беҳруз Роббанаев

Ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши томонидан суд ҳукми билан билиб-билмай қилган хатоси учун бир йилга озодликни чеклаш жазосини олиши мумкин бўлган ўсмир боланинг нега ўғрилик содир этгани сабаби ўрганилди. Аниқланишича, Пешку туман Саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси С.О. оилавий шароитсизлиги оқибатида йўлдан адашиб, ўғрилик содир этган. У оилада икки фарзанднинг бири. Онаси «Каласанг» қишлоғидаги фермер хўжалиги ишчиси. Отаси Содиқ Одилов эса 12 йилдан буён хорижда ишлайди, узоқ йиллар давомида ўз оиласидан хабар олмаган. Фарзандларига ҳеч қандай моддий кўмак етказмаган.

Оилада моддий таъминот етишмовчилиги сабаб, ўсмирда онасига уй-рўзғор юкини тортишга кўмаклашиш истаги туғилган. У қишлоқдаги дўконлардан биридан 2 дона қуйилтирилган сут, 2 дона килки консерваси, 1 дона пепси ичимлиги, 2 қадоқ сосиска ва 31 500 сўм нақд пулни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

«Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга барчамиз шахсан жавобгармиз. Ҳолат содир бўлгунга қадар ҳушёрроқ бўлишимиз, оиладан тез-тез хабар олишимиз лозим эди», — деди «Хуррам» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ботир Жумаев.

Маҳалла фуқаролари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ўсмир бола ва унинг оиласига яқиндан кўмаклашиш ва келажакда унинг яна ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслиги учун назоратга олишни билдирди.

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми, «г» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли, деб топилган С.О. ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши кафиллиги остида, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган зарарни бартараф этганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 71-модда, 3-қисми ва Жиноят-Преоцессуал Кодексининг 463-моддаси 3-қисмининг 6-бандига асосан, жазодан озод қилинди», — деди Жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди раиси Фаррух Икромов.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши кафиллиги остида С.О. суд залидан жиноий жазодан озод қилинди. Онаси ва яқинлари бағрига қайтарилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф ...

Шимолий корея ақшга “оловли дўл” билан таҳдид қилмоқда

Шимолий Корея АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДРни йўқ қилишга тайёрлиги ҳақидаги сўзларига “оловли дўл” ёғдириш билан таҳдид солмоқда. (more…)

Дхмдан битта “справка” олиш 40 минг сўмга боради

Zed News телеграм каналининг ёзишича, Давлат хизматлари марказларида битта маълумотнома олиш деярли 40 минг сўмга тушаркан. "Судланганлик ҳақида справка олишим керак эди. ИИБ ...