Ўзбекистон аэропортлари 13 март куни соат 17:00дан бошлаб бир ой муддатда Boeing 737 MAX самолётларини қабул қилиш ва юбориш учун вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар қилди.

Авиация тармоғидаги манбаларнинг аниқлик киритишича, тақиқ ушбу типдаги самолётларнинг Ўзбекистон устидан учиб ўтишига тааллуқли эмас.
Boeing 737−8 MAX самолёти шу якшанба куни Эфиопияда ҳалокатга учрагандан сўнг, кўплаб давлатлар мазкур лайнерлар эксплуатациясини тўхтатди. АҚШ эса ҳозирча бундай чекловни ўрнатмоқчи эмас.