«Лукойл» Ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 млрд долларлик сармоя киритади

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларга 2 млрд доллар сармоя киритиб, янги блокларда разведка ишларини ўтказишни режалаштирмоқда, дея хабар қилди «Газета.uz» нашри.

Пайшанба, 25 апрель куни «Лукойл» Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси базасида компания директорлар кенгашининг кўчма йиғилишини ўтказди.

Компания президенти Вагит Алекперевнинг йиғилиш якунлари бўйича маълум қилишича, ушбу маблағлар Жанубий Ҳисор ва Қандим гуруҳи конларида газ қазиб олишнинг пасайишини камайтиришга йўналтирилади.

Вагит Алекперов «Лукойл» янги инвестицияларни киритиш ва республика ҳудудида геологик разведка ишларини олиб боришни мақсад қилганини қайд этиб ўтди. «Ишонаманки, буларнинг барчаси жадал ривожланади», — деди у.

Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистон «Лукойл”нинг газ-кимё ҳамда республиканинг истиқболли майдончаларида углеводород хом ашёси разведкаси соҳасидаги янги лойиҳаларига умид билдираётганини маълум қилди.

«Умид қиламизки, яқин истиқболда ҳамкорлигимизни кенгайтирамиз. Жумладан, геологик разведка соҳасида», — деди у. Вазир «Лукойл”га Навоий вилоятидаги учта нефть-газ блоки бўйича материаллар тақдим этилганини маълум қилди. У мамлакат иқтисодиётига энг кўп сармоя киритган чет эл инвестори сифатида «Лукойл» компанияси республика учун асосий стратегик шерик ҳисобланишини ҳам таъкидлаб ўтди.

2018 йил октябрида Вагит Алекперов «Лукойл» ва «Ўзбекнефтгаз» Ўзбекистон шимолида разведка-бурғулаш ишлари истиқболларини ўрганишини маълум қилган эди. Март ойида «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Нодир Муҳитдиров «Лукойл» 2020 йил бошида Ўзбекистондаги янги учта майдончада разведка ишларини бошлаши мумкинлигини хабар қилди.

«Лукойл» Ўзбекистонда 15 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг мамлакатдаги лойиҳаларга киритган жами сармояси миқдори 8 млрд долларга яқинроқни ташкил этади. Компания маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги келишув асосида Қандим-Ховузак-Шоди ва Ҳисор лойиҳаларида иштирок этмоқда. «Лукойл» бошқаруви остида Ўзбекистонда қазиб олинган табиий газ миқдори эса 60 млрд куб метрга етди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таниқли брендлар “откат ва доля”ни ўйлаб, ўзбекистонга келишга қўрқаяпти

Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаëтган Дания брендлари. Озодлик билан суҳбатда P. Jahn General products ltd ширкати асосчиси Paul Jahn президент Мирзиëвнинг хориж ...

Гулнора каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Г. Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп ...

Ўзбекистон қозоғистон билан биргаликда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Инновацион ривожланиш вазирлигида “E-Line Kazakhstan” компанияси билан ҳамкорликда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида вазир ўринбосари Ойбек Норинбоев ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400