Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор ўзининг Косумель ороли, Кинтана-Роо штатида жойлашган давлат раҳбарлари дам олиш уйини сотувга қўйди. Президент ушбу сотувдан тушган пулни штат камбағалларига ёрдам сифатида бермоқчи. Бу ҳақда РИА “Новости” хабарига таяниб «Жаҳон.уз» ёзмоқда.
“Мен оролдаги Casa Maya президент уйини яхшилаб ўргандим ва Кинтана-Роодаги қашшоқларга ёрдам бериш учун уни сотувга қўйишга қарор қилдим” деган Мексика раҳбари.
Шунингдек, 23 июнь куни наркобаронларга тегишли бир қанча уйлар сотилган.
Андрес Мануэль Лопес Обрадор 2018 йил 1 декабрдан Мексика президенти сифатида ишлаб келади.