Пенсия билан нафақанинг фарқи нимада?

Кўп ҳолларда ОАВларда пенсия билан нафақа тушунчалари ноўрин ишлатилади. Баъзан пенсионер сўзи ўрнига «нафақахўр» сўзини ёки «нафақага чиқдим» ибораси ҳам ишлатиб юборилади, бу албатта нотўғри, дея Меҳнат муносабатлари тадқиқотлари маркази директори Баҳодир Умурзоқовнинг сўзларини келтиради Sputnik.

Пенсия — бу меҳнат фаолияти туфайли белгиланган тўлов. У инсон умрининг охиригача тўлаб бориладиган, доим ошиб борадиган тўлов.

Нафақа — бу ижтимоий ёки оилавий вазият туфайли қийин аҳволга тушиб қолган аҳоли қатламларига бир маротаба ёки бир муддатга бериладиган тўловдир.

Масалан, ногиронлик учун тўланадиган пенсия бор ёки ногиронлик учун ёшликдан тўлаб келинадиган нафақа бор.

«Янгиликлардан бири шуки, бу йил одамлар тўловларни ўз вақтида бериб борилаётганини бориб текширамиз. Ҳар бир фармон эълон қилинганда ҳар бир корхона раҳбари ўз ходимлари фаолиятини назорат қилиб бориши керак. Ўз вазифасини яхши бажармаётган ходимлар ҳисобидан яхши ишлаётган ходимлар маошини ошириб бориш керак. Бу бозор муносабатларидан рақобат туридан бири деса ҳам бўлади. Бунинг мақсади — одамларнинг меҳнатга бўлган муносабатини ўзгартириш ҳам», — дейди мутахассис.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин 134 500 нафар ёшларни ҳарбий хизматга чақирмоқда

Россияда 1-апрелдан баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақириш бошланади. Ҳарбий хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркаклар чақирилади. Чақирув 15-июлга қадар давом этади. Шу ...

Зулм дарахтининг баргига эмас илдизига болта уриш керак

Сўнги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқда фаол бўлган диний фаолларнинг ҳибсга олиниши баъзи мулоҳазаларни билдиришга мажбур қилди. Иккита масалани гапирмоқчиман.  ...

Сергели туманида автокран ҳайдовчиси ток уришидан ҳалок бўлди

Тошкентнинг Сергели туманидаги қурилиш майдончасида 12 июль куни 11:49 да автокран ёниб кетди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. Дастлабки ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400