Шаҳрисабзда сайёҳларга хизмат кўрсатадиган 18 объект қурилади

 


шаҳрисабзЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 февралдаги «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 Қарор кўра,  замонавий кўп қаватли уйлар, янги маҳалла гузарлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, истироҳат боғлари ва хиёбонлар қурилиши, мавжудларининг реконструкция қилиниши кўзда тутилган. Жумладан, Ипак йўли кўчасидаги «Наврўз» маданият ва истироҳат боғида 2014—2016 йилларда 1 миллиард сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилади. Амир Темур майдонида жойлашган маданият ва санъат саройида реконструкция ишлари жорий йил ниҳоясига етказилади.

— Реконструкция қилинаётган Амир Темур хиёбонида турфа ранг фавворалар, мўъжаз айвончалар барпо этилади. Жумладан, мажмуа атрофида шаҳар аҳолиси ва сайёҳларга хизмат кўрсатадиган 18 янги объект қурилиб, мавжудлари реконструкция қилинади. — дейди вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Қурбонов. — Ипак йўли кўчасидаги «Кулоллик» чойхонаси, Чорсу бозори ва бошқа тарихий ёдгорликларда қайта тиклаш ишлари амалга оширилади.

Шаҳарнинг тарихий-архитектуравий ва туризм салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида тарихий обидаларни реставрация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, «Коба» карвонсаройи, «Чубин» мадрасаси, Кунчиқар масжиди, Ҳовузи Мардон, Кундузак, «Молик Аждар» масжидлари, «Абдушукур оғалиқ» мадрасаси таъмирланиб, ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Айни кунларда Соҳибқирон номи билан юритиладиган майдон ҳудуди ва амфитеатр атрофига манзарали дарахт ва гуллар экилмоқда. Амир Темур ҳайкали атрофида 72 замонавий ёритиш ускунаси ўрнатилди. Майдон йўлаклари ва ҳайкал пойидаги гранит ва мармар плиткалар алмаштирилди. Йўлакларга 5,5 минг квадрат метр безакли қоплама ётқизилиб, сувпуркагичлар ўрнатиш ва уларни майдондаги суғориш тизимига улаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда доллар ва евро нархи яна ошди

Марказий банк жорий йилнинг 9 апрелидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг ...

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли равишда камайиб кетмоқда

2019 йилнинг январь-август ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11,1 фоизга камайди, деб ёзади “EVERYDAY.UZ” сайти. Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу ...

Ўзбекистоннинг энг катта заводларидан бири банкрот бўлди

Самарқандда жойлашган “Сино” АЖ совутгичлар заводи суд томонидан банкрот деб топилди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz. Сино заводи бу йил 45 ёшга тўлган эди. 1973 йилда қурилган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400