Тошкент шаҳар прокуратураси атрофидаги панжаралар олиб ташланди

Тошкент шаҳар прокуратураси маҳкамаси биносининг олди томонидаги темир панжаралар ҳамда кириш қисмидаги металл изловчи ускуна олиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб “Jahon.uz” маълум қилди. 

Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари прокуратураларида фуқароларга қулай шароит яратиш учун асосий бинолар фойесида салқин ва махсус жиҳозланган кутиш ҳамда қабул қилиш хоналари ташкил этилди, кириш қисмидан эса металл изловчи ускуналар олиб ташланди. Шайхонтоҳур тумани прокуратураси биносида “она ва бола” хонаси ташкил қилинди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар прокуратураси органлари фаолиятини “намунавий тизим”га айлантириш ҳақидаги топшириғи ижросини таьминлашга қаратилган чора тадбирлар Дастури ишлаб чиқилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон олий судида янграган андижон ҳақиқати

Андижон қирғинига 13 йил тўлди. 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳри ва Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги ҳодисаларга гувоҳ бўлган инсонларга таянган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ...

Термизда она 2-синфда ўқийдиган ўғлини 20 миллионга сотмоқчи бўлди

Термизда 2-синфда ўқийдиган ўғлини 25 миллион сўмга сотиш истагида бўлган аёл қўлга олинди, дея хабар беради «UZ24». 2019 йилнинг 1 февраль куни термизлик Н.Н. 2019 йил ...

Кундуз кунида қароқчиликми?

Биз  Олий Суд биносидаги тўполонларни сиз тингловчиларга ,олдинги хабарларимизда етказишга ҳаракат қилган эдик. Одамларнинг муаммолари ечилмаётгани шунчалик чуқурлашиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400