Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида икки шахснинг ўзаро жанжали ўлим билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
2019 йил 12 август куни соат 01:00 ларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Қайнарсой кўчасида яшовчи 40 ёшли А.Л. уйида ўзаро жанжал туфайли таниши, Гёте кўчасида яшовчи 52 ёшли Ҳ.М.нинг боши ва қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада Ҳ.М. касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Л. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.