Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ёзмоқда “Соф.уз” сайти.

Қўлга олиш вақтида аёллардан бири ҳушидан кетган ва ерга йиқилган. Фарзандлари онасини ҳушига келтиришга уринишган.

Видеода шунингдек, аёл фарзандлари қай тарзда ўз онасини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ҳимоя қилишга уринганликлари акс этган.

Ижтимоий тармоқда бу ҳолат катта шов-шувларга сабаб бўлди ва қизғин муҳокама қилинмоқда, фойдаланувчиларнинг аксарияти бу оила ҳеч кимдан ёрдам сўрамай, пул топишга ҳаракат қилишлари ҳақида ёзганлар.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

2018 йил давомида Ўзбекистонда аёлларга қарши 5 664та зўравонлик ҳолатлари юз берган, улар орасида 932 нафари содир этилган жиноятлар натижасида жабрланган.

Янги қонун бу каби муаммоларга барҳам бериш, аёлларни оилада, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда турли қийноқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Apple’нинг сотиш сири

“Apple” компанияси ўз магазинлари сотувчиларига “Apple Watch” ақлли соатларини қандай сотиш кераклиги бўйича тавсиялар берди. Компаниядагилар кўплаб кишилар бу соатларни ...

Биткоин. криптовалюталар доллардан ҳам қудратлими?

Биткоин криптовалютаси нима ўзи ва у қандай вужудга келган? У қайси давлат ёки ташкилот томонидан бошқарилади? Унда тўловлар қандай амалга оширилади? Нима учун унинг қиймати ...

Хорижникидан қолишмайдиган кир ювиш кукуни чиқара оламизми?

Ўзбекистонда кир ювиш кукуни ва бошқа маиший кимё воситаларини ишлаб чиқариш учун барча нарса мавжуд. Бироқ харидорлар Туркия ва Россиядан келган импорт кукунни афзал ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400