Шуҳратбек Абдураҳмонов: «Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман…»

«AUZ.UZ» сайтининг ёзишича, 26 август, душанба куни, Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилган.

Сессиясида иштирок этган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов собиқ ҳоким ишига баҳо берар экан, ўзининг “Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман. Қадамингни ўйлаб босгин деганман. Йўқ ўз билганидан қолмади. Мана қўлимда унинг қандай ишлаганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Шаҳардаги қилиниши зарур бўлган ишлар кўпайса кўпайди камаймади.” деган фикрларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари унинг ўрнига 2018 йил февралидан буён вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Ҳайдаров Баҳромжон Носирбоевич вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирди.

Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йил туғилган, маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи, молиячи. У 1995 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти ҳамда 1998 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Турли йилларда вилоят ҳокимлиги молия бошқармасида бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. Оилали, уч фарзанднинг отаси ҳисобланади.

Маълумот учун, ўзининг сўконғичлиги билан машҳур бўлган Дилмурод Раҳматуллаев таълим тизимида турли лавозимларда ишлаган. Бир муддат вилоят халқ таълими бошқармасини бошқарган. 2016 йилдан буён Андижон шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётганди. У 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани тасвирланган аудиоёзувлар тарқалиб кетганидан сўнг интернетда машҳур бўлганди ва ўша йилнинг декабрь ойида суд ҳукми билан энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жаримага тортилганди. Шундан сўнг у 2018 йилнинг апрелида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун бош вазир томонидан ҳайфсан олган ҳамда охирги маротаба огоҳлантирилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда facebook ва twitter блокланди

Роскомнадзор Россияда Meta компаниясининг Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларини блоклади.  “2022-йил 4-март куни Россия Федерацияси ҳудудида Facebook ижтимоий тармоғини ...

Ўзбекистонликлар ўз фуқаролигини йўқотиши мумкин

Хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 1150 кишилик рўйхати эълон қилинди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Ўзбекистоннинг Россиядаги ...

Ўзбекистон президенти шавкат миромонович мирзиёевга очиқ хат

Муҳтарам Президент жаноблари! Бир гектар майдондаги пахта кўпи билан 1000-1300 АҚШ доллари олиб келади. Харажатлар ҳам шунга яраша бўлади. Натижада пахта миллий бойликка ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400