Пахта теримидан даромад қилиш мумкинми?

Пахта йиғим-терими қишлоқ хўжалигидаги энг бошоғриқ масала. Чунки ҳосил ҳалиям бизда классик усулда, қўлда терилади. Пахта териш машиналари далада номигагина кўриниш беради, холос. Нимага?

Биринчидан, бундай техникалар етишмайди;

Иккинчидан, пахта майдонлари машиналар кириш учун талабга жавоб бермайди;

Учинчидан, сифатсиз тергани учун фермерларнинг ўзлари хоҳламайди.

Оқибатда қўл теримига зўр берилади. Аммо ишсиз одамлар ҳам теримга чиқишни хоҳламайди.

Хўш, бу йилги мавсумда пахта терган одам даромад қилиши мумкинми?

Ҳукуматнинг (752-сон, 09.09.2019 й.) қарори билан қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда –  800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан нарх белгиланибди.

Демак, бир киши кун давомида ўртача 70 кило пахта терса (агар шунча теролса, 100 кило терадиганлар саноқли бўлади) 56 минг сўм ишлаб топади. Биринчи терим ўн кунлар давом этишини ҳисобга олсак, ўрта ҳисобда 550 минг, борингки, ғайрати жўшиб кетса 600 минг сўм даромад қилади. Қолган теримларда бунинг ҳам иложи йўқ. Иккинчи теримни айтмаса, ғўзада ҳосил қолмайди. Бирчаноқ бўлиб қолади.

Кўриниб турибдики, пахта теримидан пул ишлаб топиш қийин. Шунинг учун бекорчи эркаклар ҳам дала чиққандан кўра, уч метр ғишт териш, ҳаммоллик қилишни афзал билади. Тўғриям қилади. Бу ишдан ундан анча кўп даромад топади.

Аммо терим пулини ошириш ҳам имконсиз. Пахта шундоқ ҳам серхаражат экин. Вазиятдан чиқишнинг битта йўли  машина теримига ўтиш керак. Шунда мажбурий меҳнат деган ғалваданам қутиламиз.

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“agro business bukhara” халқаро бизнес форуми ўтказилмоқда

Бугун хорижий давлатлар ишбилармон доира вакиллари иштирокида Бухорода “Agro business Bukhara” халқаро бизнес Форуми ўз ишини бошлади. Фото:Лайло Ҳайитова 350 МИЛЛИОН ...

Тўғри қарор олишда беш маслаҳат

Бирор муҳим масалада қарор олиш ўта қийин. Сўнгги хулосага келиш хаёли сизни ишхонада, ётоқхонада, ошхонада ҳам тинч қўймайди. Кун давомида, ҳар куни хаёлингизни банд этиши ...

Коррупция илдизи йўқотилмаса, инвесторларни мамлакатдан узоқлаштиради

Яқин вақтга қадар бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон дунёдаги энг ёпиқ ва ўз-ўзини изоляция қилган давлатлардан бири эди. Ўзбекистон - жадал ривожланувчи хусусий секторни ...