Ўзбекистонда банкоматлар 1 октябрдан нақд хорижий валюта беришни тўхтатади

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб банкоматлар нақд хорижий валюта беришни тўхтатади. Бу ҳақда «Ипак йўли» банкининг пресс-релизида маълум қилинган.

Маълум қилишларича, ҳозирги вақтда Visa, MasterCard, UnionPay каби халқаро тўлов тизимларига хизмат кўрсатувчи банкоматларнинг дастурий таъминотларини қайта созлаш ишлари бошланган. Банкоматлар 1 октябрдан бошлаб фақат ва фақат миллий валютада нақд пул чиқариб беради.

Нақд хорижий валюта керак бўлганида мижозлар банклар қошидаги айирбошлаш шохобчаларига мурожаат қилишлари ёки халқаро тўлов карталари билан банк кассаларига келиб, картадаги хорижий валютани нақд чиқариб олишлари мумкин. Бунда мижознинг ёнида паспорти ҳам бўлиши лозим.

Марказий банкдан «Kun.uz»га маълум қилишларича, бу чоралар биринчи галда жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш доирасида кўрилмоқда; банкоматларнинг дастурий таъминотларини қайта созлаш бўйича кўрсатма барча банкларга йўлланган.

«Исталган нормал мамлакатда, ҳатто қўшни мамлакатларда ҳам, банкоматлар орқали фақат миллий валюта олиш мумкин. Ўзбекистонликлар банкоматлардан нақд хорижий ечиб ололмайди, лекин паспорт билан банк кассасига бориб, нақд хорижий валюта ечиб олиш мумкин бўлади», — деди Марказий банк вакили.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарши милицияси бошлиғи буғдой режасини бажара олмаган фермерларни аëвсиз калтакламоқда

Қашқардарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган фермерлар туман Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан мунтазам калтакланмоқда. 27 июнь куни шундай иддао билан ...

Ўзбек сўми қадрсизланишда давом этмоқда

Мамлакатимизда чет эл валюталарининг сўмга нисбатан қиймати ошишда давом этаётир. Марказий банкнинг хабарига кўра, банклар бугун, яъни 26.02.2018 йилда 1 АҚШ долларини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400