Ўзбекистон Афғонистонга тезюрар юк поездлари қатновини йўлга қўйди

Эндиликда юклар Тошкентдан “Ҳайратон” станциясига 2 кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилмоқда.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Афғонистоннинг “Ҳайратон” станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам қатновини йўлга қўйди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, ушбу юк поездининг бир қисми пойтахтда шакллантирилади ва йўналиш бўйлаб, ҳудудларда ҳам шаклланган экспорт юки ортилган вагонлар мазкур поездга бириктирилади.

“Авваллари Тошкентдан Афғонистонга жўнатилган вагон 5-6 кун ичида етказиб берилган бўлса, эндиликда юклар Тошкентдан “Ҳайратон” станциясига 2 кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилмоқда”, – дейилади маълумотда.

Билдирилишича, мазкур поезд ҳафтасига 3 маротаба қатнайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди. у ўз фарзандини сотиб юборган

Санкт-Петербургда суд ўзбекистонлик аёлни янги туғилган чақалоғини сотишга урингани учун уч йил ва саккиз ойга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Кун.уз ...

Тимур ишметов:ўзбекистон ташқи шокларга кўникиши керак

Ўзбекистон ўз иқтисодиётини очар экан, ташқи шокларга кўникиши керак, чунки ҳамкор мамлакатлардаги вазият ҳар доим ҳам ижобий бўлавермаслиги мумкин, деди Марказий банк ...

Яккабоғ туман ҳоким ўринбосари жазоланиши керак

Куни кеча Яккабоғда экскаватор билан бинони бузишга уринган ҳоким ўринбосарини тадбиркор томонидан ёқиб юборишга уриниш акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди. ...