Тўқаев: КХШТ қўшинлари икки кундан кейин босқичма-босқич чиқа бошлайди

Тўқаев: КХШТ қўшинлари икки кундан кейин босқичма-босқич чиқа бошлайди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 11-январь куни бўлиб ўтган йиғилишда икки кундан кейин КХШТ контингенти босқичма-босқич мамлакатдан олиб чиқилишини айтди.

 

“КХШТ тинчликпарвар кучларининг асосий миссияси якунланди. Икки кундан кейин у босқичма-босқич олиб чиқилади. Контингентни олиб чиқиш жараёни ўн кундан ортиқ давом этмайди”, – деди Тўқаев.

5 январь куни мамлакатда вазият кескинлашганида Тўқаев Қозоғистон ҳам бор Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан ёрдам сўраган. Ташкилотга аъзо Россия, Арманистон ва Беларус Қозоғистонга ёрдам бериш учун қўшин жўнатишини билдирган. 6 январь куни кечқурун рус қўшинлари мамлакатга етиб келишган эди. Чет эл қўшинларининг кириб келишига жамоатчиликнинг қаршилиги кучаймоқда.

Расмийлар мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Интернет жуда ёмон ишламоқда, у тез-тез ўчирилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш польша, руминия ва германияга уч мингга яқин аскарини юборади

АҚШ Польша, Руминия ва Германияга уч мингга яқин аскарини юборади. Пентагон матбуот котиби Жон Кирби 2 февраль куни 2000 нафар америкалик аскарларни Польша ва Германияга ...

Савол кўндаланг қўйилади: ҳокимият “дахлсиз объект”ми?

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, унинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни мен ўзим учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб ...

Николас мадуро рим папасига хат ёзибди. папа эса амирликларда…

«Қонундан ташқарида» қолган Венесуэла президенти Николас Мадуро сиёсий инқироз сабаб Рим папаси Францискдан ёрдам сўради. Мадуронинг ишонч билдиришича, католик черкови ...