Бердимуҳамедовнинг ўғли президентликка даъвогарлик қилмоқда

Туркманистон Демократик партияси президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердарни мамлакатдаги муҳим сиёсий лавозимга номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақдаги қарор партиянинг 14 февраль куни бўлиб ўтган қурултойида қабул қилинган. Бир неча соат олдин Туркманистон Марказий сайлов комиссияси муддатидан олдин президентлик сайловларида қатнашмоқчи бўлган номзодларнинг аризалари учун очиқлигини эълон қилган.

11-феврал куни Туркманистонни қарийб 15 йилдан бери бошқариб келаётган авторитар раҳбар, 64 ёшли Гурбангули Бердимуҳамедов “ёш лидерларга йўл бериш” ниятида эканини айтиб, истеъфога чиқишини айтган эди. Буни давом эттириб,12 февраль куни Марказий сайлов комиссияси муддатсиз президентлик сайловини 12 мартга белгилади.

Кузатувчилар Туркманистон президенти ҳокимиятни 40 ёшли ўғлига ўтказиб бериш ниятида эканини айтишмоқда.

Сўнгги йилларда Сердарнинг сиёсий карьераси тезлик билан ўсди. Ўтган ёзда отаси уни бош вазирнинг иқтисодиёт ва банк масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган эди.

Гурбангули Бердимуҳамедов 2006 йилдаги Сапармурод Ниёзов вафотидан бери Туркманистонни бошқариб келади. Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар эркинликлари нуқтаи назаридан Туркманистон дунёдаги энг ёпиқ ва репрессив давлатлардан бири ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боғча очиш йўлида сарсон бўлган аёлнинг сўнгги сўзи: “барибир фойдаси йўқ!”

Дилдора Мадаминова Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига таълим беради. Болаларга меҳри ўзгача. Нодавлат таълим муассасалари қуриш, фойдаланиш ...

Ўзбекистон республикаси  президенти ш.м.мирзиёевга  ўзбекистон республикаси  бош пракуратурасига

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси Бош пракуратурасига Нусхаси: Жиззах вилояти Зомин тумани Пракуратурасига Ижтимоий тармоқлар ва ...

Сиёсий тил тараққиёти ҳақида

Тил мавзуси бир кўтарилиши, бир муддатдан сўнг унга бўлган қизиқиш яна сўниб қолишига кўп марта гувоҳ бўлганмиз. Бу сафар тил ҳақиқатан долзарблик касб этди шекилли, ...