АҚШ Польшага 250 та танк сотишни режалаштирмоқда

АҚШ ҳукумати Польшага 6 миллиард долларлик қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни,  шунингдек Abrams типидаги 250 та танкни сотиш ҳақидаги келишимни қабул қилди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин 18 февраль куни Варшавадаги сафари чоғида маълум қилди.

Эндиликда келишув Конгресс томонидан тасдиқланиши керак. Ҳар икки партия ҳам Польшага ҳайриҳох бўлгани учун ҳужжат тўлиқ тасдиқланиши кутилмоқда.

Остин ўз баёнотида Украина атрофида тўпланаётган Россия қўшинлари ҳақида гапириб, бу минтақа учун хавф туғдираётганини таъкидлади.

“Ушбу кучларнинг қайсидир бир қисми Польша чегарасига ҳам яқинроқ турибди десак бўлади. Агар Россия Украинага бостириб кирса, ўнлаб украиналиклар ва бошқалар ўзларини жанговар ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун Польша чегарасини кесиб ўтадилар” ”,-деди Ллойд Остин.

АҚШ НАТО иттифоқчиси Польшага нафақат танклар, балки ракетага қарши мудофаа ускуналарини ҳам етказиб беришни режалаштирмоқда. Вашингтон ҳозирча Польшага 5000 аскарини ва жангчиларини қўшимча тарзда жўнатган.

30 га яқин аъзоси бўлган НАТОга Украинани аъзо бўлишини тезлаштириш масаласи ўтган ёзда кўриб чиқилган эди. Россия унга қаршилик кўрсатиб, Украина чегарасига қўшин тўплай бошлаган. АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари Москвани “ҳужумга тайёрланаётганликда” айбламоқда. Кремл буни рад этиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон картошкани покистондан ҳарид қилмоқда

Картошка ҳарид қилиш бўйича Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида битимга расмий турда имзо қўйилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбалар маълум қилмоқда. ...

Туркман аёли туркияда 2,4 миллион долларга тенг киберўғирликда айбланмоқда

Турк ОАВнинг маълумотларига қараганда туркманистонлик муҳожир аёл иштирокида йирик ўғирлик содир этилди. Эълон қилинган катта миқдордаги ўғирлик ҳодисасида туркманистонлик ёш ...