Қирғизистон билан Ўзбекистон Украинадаги урушни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Қирғизистон билан Ўзбекистон Украинадаги можарони зудлик билан тўхташ кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда бугун икки давлат ташқи ишлар вазирлари Руслан Қазақбаев ва Абдулазиз Комилов учрашувида маълум қилинди.

Учрашув Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган халқаро дипломатик форум доирасида бўлиб ўтди.

Икки вазир ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва можарони сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилиш учун музокараларга қайтиш зарурлигини таъкидлади.

Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларига оид масалалар доирасида чегарадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рамзан қодиров 19 ёшли қизини юқори лавозимга тайинлади

Рамзан Қодировнинг кенжа қизи Хутмат Қодирова юқори мансабдор шахс этиб тайинланди. Бу ҳақда Чеченистон матбуот ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев маълум қилди. “Мен Чеченистон ...

Бошқирдистонда 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда SterlitamakTime.Ru хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Хабарда айтилишича, фуқаро ...

Россиянинг иқтисодий ўсиши уйдирма экани маълум бўлди

Росстат Россияда саноатнинг ўсиш суръатлари деярли икки йиллик рекорд даражага етгани ҳақида хабар берди - унинг маълумотларига кўра, саноат корхоналари ишлаб чиқариши 2019 ...