Украинадаги уруш: Россия қўшинлари чиқиб кетган ҳудудлардаги ҳозирги вазият

Бугун Украинада уруш бошланганига 39 кун бўлди. Украина расмийларига кўра, Киев вилоятидан барча рус қўшинлари олиб чиқиб кетилган.

Россия қўшинлари ташлаб кетган Киев яқинидаги Буча шаҳрида тинч аҳолининг жасадлари топилмоқда. Ғарб матбуотининг ёзишича, 20 кишининг жасади кўчадан топилган. «Франс Пресс» агентлиги билан суҳбатда Буча шаҳри мэри 280 нафар жасад топилганини ва дафн этилганини айтди.

Human Rights Watch ташкилоти Бучада рус аскарлари томонидан ҳарбий жиноятлар содир этилди дея айблаб чиқди. Ташкилотнинг айтишича, бунга далил бор. Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Японияда болалар сони камайишни бошлади

Японияда болалар сони сўнгги 70 йил ичида энг паст кўрсаткичга етди. Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда 14 ёшгача бўлган 14,5 миллион ўғил ва қиз ...

Хитойда дафн маросимларини тақиқлаш ва тобутларни йўқ қилиш бошланди

  (more…)

Тошкент шаҳри прокурори шерзод облоқулов ишдан кетди

Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Облоқуловнинг ишдан кетгани айтилмоқда."Jahon.uz" интернет нашри ўзининг ишончли манбасига таяниб ёзишича, бу лавозимда аввал ҳам фаолият ...