Қозоғистон Қирғизистонга ҳарбий-техникавий ёрдам беради

Мажлис «Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашда ҳарбий-техникавий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни маъқуллади.

Қозоғистон Мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдиновнинг айтишича, шартнома 2021-йилнинг 7-декабрда Нур-Султонда имзоланган.

«Шартномага кўра, ҳарбий мулк бир марта берилади. Унинг номи ва қамрови дипломатик каналлар орқали келишиб олинди. Қозоғистон мулкни Қирғизистоннинг Қўйтош қишлоғигача юк машинасида етказиб беради. Харажатларни ўзи кўтаради. Қирғизистон томони олган мулкидан фақат хавфсизлик нуқтаи назаридан фойдаланиши мумкин учинчи томонга бера олмайди», — деди Султон Камалетдинов парламентнинг ялпи мажлисида.

Унга кўра, МДҲга аъзо давлатларга қарши қўлланилмайди. Марказий Осиёга туташ ҳудудларда таҳдид юзага келган тақдирда ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш Қирғизистон Қуролли кучларига унга қаршилик кўрсатишига, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлашига имконият беради.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасини қабул қилиниши бюджетдан қўшимча маблағларни талаб қилмайди, ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яна бир миб ходими калтакланди

Риштон туманида Мажбурий ижро бюросининг яна бир ходими калтакланди. Бу ҳолат биринчиси эмас. 30 август куни МИБнинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси ўз хизмат вазифасини ...

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2127тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди. «2020 йил 3 май соат 10:00 ҳолатига кўра, ...

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас

..Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи ...