Тўрт лидер Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишини қўллаб-қувватлашини билдирди

16-июнь куни Киевга келган Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Италия бош вазири Марио Драги Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Учрашувда Киевга ўзи етиб келган Руминия президенти Клаус Йоханнис ҳам иштирок этди.

Йиғилишдан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда Европа етакчилари Украинага Европа Иттифоқига аъзоликка номзод давлат мақомини бериш ғоясини қўллаб-қувватладилар.

«Биз тўрттовимиз ҳам Европа Иттифоқига аъзоликнинг зудлик билан берилишини қўллаб-қувватлаймиз», деди Макрон ва Франция Украинага қурол етказиб беришни кўпайтиришини қўшимча қилди.

Драги Италия Украинани Европа Иттифоқининг бир қисми сифатида кўрмоқчилигини айтди. У матбуот анжуманида Украинадаги ҳарбий жиноятлар бўйича терговни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Германия канцлери Олаф Шольц Берлин Украинани зурурат бўлганда қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди. У шу кунгача Германия 800 мингга яқин украиналик қочқинни қабул қилганини, Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатаётганини маълум қилди.

Европа лидерлари Киевга келаётиб рус ҳарбий кучлари томонидан вайрон қилинган Ирпень шаҳрида бўлиб, унинг аҳволидан хабар олишди.

Франция, Германия ва Италия Европа Иттифоқидаги энг кучли иқтисодиётга эга давлатлардир. Руминия ҳам иттифоққа аъзо мамлакатдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Швеция юборган ҳарбий техника украинага етказилди

Швеция Бош штаби раҳбари Майкл Байден маълумот берди. Швеция Бош штаб раҳбари Майкл Байден Украинага ҳарбий техника юборилганини айтди. Давлат телеканали SVT-га маълумот ...

Украина литвадан кўпроқ ҳарбий техника сотиб олади

Литва Мудофаа вазири Арвидас Анусаускас Россия ҳужумига учраган Украинага қўшимча ҳарбий машина жўнатишини маълум қилди. Анусаускас ижтимоий тармоқдаги баёнотида «Украинага ...

Британиянинг бош вазирига россияга кириш тақиқланди

Буюк Британиянинг бир қатор вазирлари шу жумладан, бош вазир Борис Жонсоннинг Россияга кириши тақиқланди. Россия ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда, «Ушбу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400