Bloomberg: Россия ташқи қарзи бўйича дефолтга учради

Bloomberg агентлигининг ёзишича, 27-июнга ўтар кечаси Россия хорижий валютадаги қарзини тўлай олмади. Агентлик бу –1918 йилдан бери биринчи марта дефолт эканини қайд этмоқда. Москва дефолтга учраганини рад этмоқда.

Якшанба куни давлат облигациялари бўйича қарийб 100 миллион долларни тўлаш бўйича имтиёзли муддат тугади. Bloomberg бу – дефолт бўлиб ҳисобланишини, аммо ҳозирча фақат рамзий маънога эга эканини таъкидлайди. Хабарда айтилишича, мамлакат Марказий банкнинг валюта захираларидан фойдалана олмаяпти, йирик банклар эса глобал тизимдан узилган.

Россия молия вазири Антон Силуанов “дефолт” атамасидан фойдаланиш кулгили эканлигини айтди.

Москва қарзларини тўлаш учун пули борлигини айтиб келади. Ўтган ҳафтада Россия ҳукумати қарзларини рублда тўлашини маълум қилган.

Россия Молия вазирлиги 12 миллиард рубль евробондлар бўйича тўловларини Миллий депозитарийга ўтказганини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Депутат:қирғизистонда ишлаган чет элликлар патент олсин

Қирғизистон ичкарисида меҳнат қилаётган чет эл фуқаролари ойига 1000 сомдан патент сотиб олиб ишласин. Бу давлат хазинасига катта маблағ олиб киради. Ушбу таклифни ...

Ўз уйингда ижарачисан

Бу мақоладаги гаплар кўпқаватли уйларда яшайдиганларга тегишли, шунинг учун “ўз уйинг” деганда квартирани назарда тутамиз. Ҳа, ўз мулкимиз бўлган квартирамизда ижарачи – ...

Нуруллоҳ муҳаммад рауфхон тоштурмадан ўз уйига келди

Тошкент аэропортидан ушлаб кетилган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон озодликка чиқарилган. (more…)