Жаҳон бозорида нефть нархи арзонлади

Нефтнинг бир баррели жаҳон бозорида апрелнинг охиридан бери биринчи марта 100 доллардан пастга тушди. Мутахассислар буни рецессия эҳтимолининг ортиши ва қора мойга талабнинг камайиши билан изоҳламоқда.

Нефтнинг Brent маркаси чоршанба куни 3 фоизга арзонлаб, бир баррели 99 доллар 62 центдан сотилди. АҚШда ишлаб чиқарилган нефть 98 доллар 63 центга баҳоланди. Бир ой олдин унинг бир баррели 120 доллардан сотилган эди.

Bloomberg агентлигининг ёзишича, АҚШ ва унинг ҳамкорлари Россия нефти нархини чеклаш ташаббусини муҳокама қилмоқда. Бир баррелини 40-60 долларга тушириш орқали улар Москванинг экспортдан тушадиган даромадини камайтиришни мақсад қилган. Шу билан бирга, жаҳондаги ҳаридорлар Россия нефтини сотиб олиш имкониятидан маҳрум бўлмайди.

Бир қатор Ғарб давлатлари Россия нефтини импорт қилишдан бош тортгач, Москва Ҳиндистон ва Хитойга арзон нархлардаги экспортини оширди. Вашингтон янги таклифни Пекин ва Деҳлига ёқади деган умидда.

Янги қоидалар қачон кучга кириши номаълум.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10383.02 сўм доллар эса 9424.54 сўм бўлди 

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 24 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9424.54 сўм этиб белгиланди. Бу эса ...

Ўзбекистонда евро курси 10553,06 сўм доллар эса 9448,53 сўм бўлди 

Марказий банк 22 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Сўнги 11 йилликда юан долларга нисбатан энг паст даражага тушди

Душанба куни Хитой юани қиймати долларга нисбатан сўнгги 11 йилликнинг энг паст даражасига тушиб кетди, Хитой - АҚШ савдо уруши кескинлашуви натижасида дунё иқтисодиёти катта ...