Ўзбекистон ИИВ расмий маълумотига кўра, ўтган ҳафта мобайнида республика ҳудудида 179 та ёнғин содир бўлган.
Турли сабабларга кўра келиб чиққан ёнғинларда 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 922 млн. 713 минг сўмликдан ортиқ қурилиш материаллари ва 638 млн. 739 минг сўмликка яқин моддий бойликлар сақлаб қолинган.
Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган уйларнинг биридаги иситиш печида газ ўчиб, маълум вақтдан сўнг қайта келиши натижасида хонага йиғилиб қолган. Газ ҳидини сезмаган уй эгаси Ж.Хамроев хонага кириб, электр чироғини ёққан вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғинга олиб келган. Натижада уйнинг 18 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёнган. Уй эгасининг онаси ва 9 ёшли қизи куйиш тан жароҳати олган ҳолда шифохонага ётқизилган.