Ўзбекистонда Samsung Galaxy S6 нархи 600 минг сўмга арзонлади

SamsungGalaxyS6Ўтган бир ҳафта мобайнида Ўзбекистонда Samsung Galaxy S6 смартфони нархи 600 минг сўмдан кўпроққа арзонлади.

Бу ҳақда Ўзбекистондаги уяли алоқа тизими ҳақида ёзишга ихтисослашган mobinfo.uz нашри хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, 29 март куни Samsung Galaxy S6 смартфонининг 32Гб хотирага эга версиясини 3 миллион 200 минг сўмга сотиб олиш таклиф қилинган. 5 апрель куни эса мазкур смартфон 2 миллион 600 минг сўмдан сотилган.

“Флешка” бозоридаги савдогарларнинг билдиришиларича, смартфон нархининг арзонлашига бозорда мазкур русумдаги смартфонларнинг жуда кўпайиб кетгани сабаб бўлган. Савдогарлар яқин кунларда Samsung Galaxy S6 нархи яна бир неча юз минг сўмга арзонлашини таҳмин қилишмоқда. Шундан сўнг смартфоннинг нархи барқарорлашади.

Samsung Galaxy S6 смартфони жамоатчиликка март ойи бошларида Барселонада ўтган MWC 2015 кўргазмаси доирасида тақдим этилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди артистлар тўйдан топган даромадидан солиқ тўлайди

2020 йил 1 январдан қўшиқчилар, ҳа, ўша бирровга бориб, кўкида оладиганлар даромадидан солиқ тўлайди. Холис фикр каналининг манбасига кўра, ҳукумат даражасида бўлиб ўтган ...

Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади

Бугун, 11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди. Бу ҳақда телеграмдаги «Imtiyozli uy» канали хабар берди. ...

Бухорода илк экомобил намойиш этилди

Бухоро шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк экомобил тақдим этилди. Янги автомобиль Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржасининг Бухорода бўлиб ўтган минтақавий ...