Россия мухолифати АҚШдан янги санкциялар истамоқда

Россия мухолифати АҚШдан янги санкциялар истамоқда

Москвада ўлдирилган мухолифат лидери Борис Немцовнинг сафдошлари АҚШга мурожаат қилиб, улардан Россия телевидениесининг “пропагандачиларига” қарши санкция жорий қилишга чақирди. Мухолифат фаолларига кўра, пропагандачи журналистлар уюштирган қоралама кампанияси февраль ойида Немцовнинг ўлдирилишига олиб келган.

Мухолифатчилардан Владимир Карамурза ва Михаил Касьянов 23 апрель куни АҚШ конгресси вакиллари билан учрашиб, саккиз нафар тележурналистни “Магнитский акти” доирасида қора рўхатга киритишни сўрашмоқчи. “Магнитский акти” Россияда инсон ҳуқуқларини бузганларни жазолашни кўзда тутади.

Мухолифатчилар жазолашни сўраётганлар орасида телебошловчи ва Russia Today давлат ахборот агентлиги раҳбари Дмитрий Киселёв ва телебошловчи Алексей Пушковлар бор. Пушков парламент аъзоси ҳамдир ва Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари боис аллақачон санкцияга тортилган.

Икки мухолифатчи бугун АҚШ Ҳелсинки коммиссиясида конгресс вакиллари Эд Ройс ва Рожер Викер билан учрашади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Атамбаев: “қирғизистон – инвесторлар учун мутлақо ишончли мамлакат”

11 март куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Босния ва Герцеговина, Дания, Кипр Республикаси, Бруней, Фижи, Уммон, Индонезия, Чехия ва Аргентинанинг янги тайинлнган ...

Бан ки мун ўзбекистонга келаяпти

БМТ бош котиби Бан Ки Мун 12 июнь куни Ўзбекистонга келади. Бан Ки Мун Тошкентга Тожикистон пойтахтида сув муаммосига бағишланиб, 9-11 июнь кунлари ўтказиладиган халқаро ...

Қирғизистон евразэсга қўшилишни кейинга қолдирди

Қирғизистон вазирлар маҳкамаси мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕвразЭС) қўшилиши ҳақидаги шартнома лойиҳасини кўриб чиқишни кейинга қолдирди, дея хабар берди ...