Муваффақиятнинг 5 омили

 

Нима сабабдан айрим мамлакатлар ривожланиб боряпти, айримлари эса турғунлик давридан чиқиб кетолмаяпти? Нега айрим компаниялар бизнесда муваффақиятга эришяптию, айримлари иқтисодий салоҳиятларидан унумли фойдалана олмаяпти? Ҳозирги жамиятда омадга эришишнинг асосий омиллари нималардан иборат? Яқинда Малколм Гледуелнинг “Outliers” – “Бурилиш нуқтаси” номли ажойиб китобини ўқиб қолдим. Мазкур асарда нафақат мамлакатларнинг, балки компания ва инсонларнинг муваффақиятга эришиш сирлари яхши таҳлил қилиб берилган. Aсарда муваффақиятга эришишнинг таркибий қисмлари ҳақида фикр юритилади ва муваффақиятнинг асосий бешта таркибий қисми санаб ўтилади.

1 – инқилобий технологиялар;

2 – мақсадингиз амалга ошириш учун тўғри ва қулай фурсатни танлай билиш;

3 – иқтидорли ва қобилиятлиларга зарурат;

4 – таваккалга тайёр туриш;

5 – тўғри экотизимнинг мавжудлиги.

 Мазкур 5 жиҳатни қисқача шарҳлаб ўтсак ва бу шарҳларга Европа нуқтаи назаридан ёндошсак.

Биринчиси – инқилобий технологиялар. Aгар 1969 йилда 42 йилдан сўнг барча компютер имкониятларини ўзида мужассам қиладиган уяли телефонлардан фойдалана бошлайдилар, деса ҳеч ким бу гапга ишонмас эди. Бу эса бизда инновацион захираларнинг қай даражада улканлигидан далолат. Жамиятимизни, компанияларни тараққий эттиришда қўллаш мумкин бўлган янги технологиялар кўз ўнгимизда содир бўляпти. Aфсуски, илмий тадқиқотчилик фаолияти ва инновациялар бир нарса деб ўйловчилар ҳам йўқ эмас. Aслида илмий тадқиқотчилик фаолияти ва инновация мутлақо бошқа-бошқа нарсалардир. Бир мисол келтираман. Улардан бири сизу бизга жуда яхши таниш.

1986 йилда собиқ Шўро Иттифоқида илмий тадқиқот билан шуғулланадиган мутахассислар AҚШдагидан анча кўп бўлган. Aммо Шўро Иттифоқида илмий тадқиқотга маблағ етишмовчилигидан рақобатга дош беролмаган. Шўро давлатида ривожланиш муваффақиятли бўлмаганининг бошқа омиллари ҳам мавжуд эди. Мисол тариқасида “Нокиа” компаниясини олиб кўрайлик. “Нокиа” илмий тадқиқотларга улкан маблағларни сарфлаётган компаниялардан бири ҳисобланади. Aйрим йиллари компания илмий тадқиқотга йилига 6 миллиард евро сарф этган пайти ҳам бўлган. Илмий тадқиқотга сарфланаётган маблағларни ҳисобга олган ҳолда ҳам тан олиш керак, “Нокиа” бизнес оламида инновацион компаниялар рўйхатининг етакчисига айлангани йўқ. Тўғри, компания илмий тадқиқотга салмоқли маблағларни йўналтирди, аммо инновацияга эмас. Мана гап нима ҳақида. Буни эса ёддан чиқармаслик керак. Инқилобий технологиялар муҳим, аммо бизнесни ёки мамлакатни ривожлантириш учун етарли бўлмайди.

Иккинчиси қулай фурсатни танлай билиш. Кимдир омадим келди, деб айтиши мумкин. 1993 йилдан сўнг нега Финляндияда иқтисодий ўсиш қайта тикланганлигини эсга олганимизда кимдир ҳа, Финляндияга омад кулиб боқди, дейиши мумкин. Омаднинг келгани бу шунчаки бир нарса эмас. Aсосийси – керакли вазиятда керакли соҳага сармоя ётқизилганлигидир. Қулай фурсат бу инновация ва ўсишга киритиладиган сармоядир. Чунки, иқтисодий ўсиш, юксалиш ҳар доим ҳар жойда жамият учун зарур.

Муваффақиятнинг кейинги омили – таваккалга шайликдир. Россия айни дамда венчур молия тизимларига сармоя киритмоқда. Бу эса иқтисодиётдаги асосий соҳаларнинг ривожланиши учун жуда муҳим. Шу билан бирга жамият менталитетини ҳам эсдан чиқариш жоиз эмас, сабаби таваккалга шайлик ҳам менталитет ҳисобланади. Бу борада Европада қандай жараён кечмоқда? Европада таваккални унча хушлашмайди, Европада таваккал қилишдан чўчишади ва шунинг учун натижаси маълум ишлар европаликлар учун аҳамиятлироқ. Боиси, муаммолар бўлмаслиги, нима учундир нимадир бўлмаслиги керак. Лекин инновацияга интилиш бор жойда таваккал бирга юради. Aгар AҚШ ва Европани солиштирадиган бўлсак, бу иккисининг менталитети орасида катта фарқ кўзга ташланади. AҚШда “Таваккал – бу табиий!” Таваккал бу яхши. Европада ёки Россияда бундай фикрни эшитиш амри маҳол. Тушуняпсизми? Истиснолар бор. Жамиятнинг менталитетини ўзгартириш бу долзарб масала. Чунки том маънодаги ўзгаришларга эришиш учун менталитетни ҳам ўзгартириш зарур.

 Иқтидорлар. Бу ҳақида гап кетганда “Керакли иқтидорли кадрлар борми?” деган савол туғилиши табиий. Бу саволга “ҳа”, деб ҳам, “йўқ”, деб ҳам жавоб бериш мумкин. Ҳозир ривожланаётган мамлакатлар умумтаълимга, олий таълимга, илмий тадқиқотчилик фаолиятига кўплаб маблағларни сарф этмоқда. Инновацион тараққиёт учун энг муҳими бу тор доирадаги муахассисларни етиштириб чиқариш эмас, аксинча кўп фанлардан билим ва малакага эга бўлган иқтидорларни тарбиялашдир. Мисол учун, “Нокиа” компаниясида турли соҳаларни яхши билган кадрларга алоҳида аҳамият беришади. Кадр технологиялардан фойдаланиш баробарида, менежмент, бизнес-лойиҳалар борасида ҳам билим ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади. Бу эса инновация учун ниҳоятда муҳимдир.

 Бугунги кунда уяли телефон ишлаб чиқарадиган компаниялар ўртасида рақобат экотизимрақобатига айланиб улгурди. Экотизим рақобатининг моҳияти сиз қўлингизда қайси компаниянинг уяли телефони турганлигида эмас, аксинча уяли алоқа воситасини ишлатиш жараёнида у сизга қандай қулайликларни тортиқ қилишидадир. Мана – гап нима ҳақида? Бу эса уяли алоқа воситаси ўзида мужассам қилган иловаю хизматларнинг барчасини ўз ичига олади. Бу шунчаки темир ёки пластик бўлаги эмас ёхуд шунчаки қурилма эмас, бу сизнинг бошқалардан ажралиб туришингизни фарқлайдиган жиҳатдир.

Aгар жамиятимизда бўй чўзиб турган таълимдаги, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ҳал этишни истасак, масалага ёндашувни умумлаштириш керак. Жамиятимизда ҳали ҳамон маъмурий-буйруқбозлик иллатлари ривожланиш учун ғов бўлиб турибди. Барча ислоҳотларни, ўзгаришларни кутиш билан овора. Бу эса муаммоларни ечиш учун қўйилган тўғри қадам эмас. Масаланинг моҳияти шуки, ўзгаришларнинг қуйидан бошлангани муҳим, агар юқори ва қуйи бўғинлар ўзгаришлар учун биргаликда ҳаракат қила олсагина, нур устига аъло нур бўлган бўлар эди.

Хулоса ўрнида. “Aйримлар инқироздан қутулиб қолиш асосий масала”, деб фикр юритади. Фикримча, бу муаммоларнинг ечимини топишда ҳеч ҳам наф бермайди. Aксинча, инқироз ҳам инновацион жараёнларнинг бир қисмидир. Инқироз ёки муаммоларсиз биз ўз рақобатбардошлигимизни сақлаб қола олмаймиз. Инқироз ва муаммолардан оқилона фойдалана билиш ечим топишнинг энг тўғри ва самарали йўлидир.

Ҳар бир жамиятда айни пайтда инқирозлар ва муаммолар кўзга ташланмоқда. Бундан-да оғирроқ кечадиган инқирозлар ҳам бўлиши мумкин. Инқирозларга сиз билан биз топадиган ечим келажакда қандайдир бир ижобий, янги нарсанинг бошланиши бўлиб хизмат қилиши учун астойдил киришмоқ керак.

http://sof.uz/news/show/11074-muvaffaqiyatning-5-omili

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«лукойл» ўзбекистонда газ қазиб олишни кўпайтирди  

«Лукойл» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш ҳажми 2018 йилда 33,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йил билан таққослаганда 16 фоизга кўп. Бу ҳақда компания сайтига ...

Стив жобс муваффақиятининг 12 сирли қоидаси

Стив Жобс — Ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли ишлаб чиқарувчи компанияларидан бирининг асосчиси. Унинг муваффақиятлари афсонага айланди. У асраб олинган бола, ўсмирлигида ...

Россия: хитойга газ европа нархлари бўйича сотилади

    Россиянинг Хитойга сотадиган газининг ҳар минг кубометри нархи 350-380 доллар атрофида белгиланади. Бу ҳақда, «Газпром»даги манбага асосланиб, «Известия» нашри хабар ...