МЕН ЎҒРИ ЭМАСМАН, ҚАРЗДОРМАН

МЕН ЎҒРИ ЭМАСМАН, ҚАРЗДОРМАН

Мен Фурқат Мусиндифов Зомин туманидаги МТМда оддий ишчи бўлиб  ишлайман. Жорий йилнинг 8 июнь куни ҳамкасбим Насиба Давирбоевадан 6 000 000 миллион (олти миллион) сўм қарз олиб, бу пулларни кеч соат 22:00 лар атрофида ўзим ишлайдиган мактабгача таълим муассасаси раҳбари М. Саримсоқавадан муқаддам қарз олганим учун унинг уйига олиб бориб бердим.

Шу куни раҳбарим М. Саримсоқова 9 июнь куни эрталаб Тошкент шаҳридаги Чинобод санаторийсига кетишини, юклари кўп бўлганлиги учун кузатиб қўйишмни айтиб илтимос қилди. Мен ўзимга тегишли бўлган автомашинада мудирамизни Тошкентгача кузатиб қўйдим.

11 июнь куни М.Саримсоқова менга телефон қилиб уйига ўғри тушганлигини ва қимматбаҳо буюмларини олиб кетганини айтди.

Хабарни эшитган чоғимдаёқ ўзимга тегишли бўлган 25 М 190 DA давлат рақамли автомашинамни мудиранинг ўғиллари Сирожиддин ва Жавоҳирларга бериб юбордим.

Орадан икки кун ўтиб Зомин тумани ИИБ ходимлари Зафар ва Ҳасанлар мени ҳузурига чақириб ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш хати олишди.

Уларнинг қўлида бир ойлик телефон сўзлашувларим рўйхати бор экан. Орадан яна икки кун ўтиб Зомин тумани ИИБ ходимлари уйимга келиб ЖПКнинг 382-моддаси талабларини бузган ҳолда ҳеч қандай ордерсиз уйимизда тинтув ўтказишди.

Прокурор тинтув ўтказишга, телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалар орқали сўзлашувларни эшитиб туришга рухсат бериши ва назорат қилиши керак.

Шундан кейин мени ИИБ ходими Зоҳид ўзи билан бирга олиб кетиб, ўғриликни ўз ихтиёрим билан бўйнимга олишимни талаб қила бошлади, аксинча менга ёмон бўлишини, орқамга бутилка тиқишини, ёнимга наркотик модда ташлаб 20 йилга қаматиб юборишини айтди.

Лекин мен қилмаган ишимни бўйнимга олмадим. Бундай ноҳақликлар ҳақида Зомин тумани МХХ ва прокуратурасига арз қилмоқчи бўлганимда Зоҳид мени тўхтатиб қолди.

Лекин шунга қарамай орадан бир ой ўтиб яна иш қўзғатилди, аввал мен билан яхши муносабаатда бўлган Мамлакат исмли аёлни ҳузурларига чақириб, унинг эри Шерали Ёқубовга бўлмағур фитна, ғийбат ва расво гапларни айтиб уларнинг ширин турмушини бузишгача олиб боришди.

 Ҳозирги кунда Зомин тумани ИИБ ТБ ходимлари мен бир пайтлар ўз эҳтиёжим учун қарзга пул олган фуқаролар Дилноза Анорбоева ва Насиба Давирбоеваларни чақириб, менга нисбатан кўргазма олишга ҳаракат қилмоқдалар.

 Ўзбекистон қонунларида қарз олди-бердиси жиноят ҳисобланмайди. Менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди билан жиноят иши қўзғатиш рад этилиши ва мен қарз бўлган фуқаролар ушбу масала фуқаролик муносабатларидан келиб чиқадиган низо бўлганлиги боис мен яшайдиган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтиришнинг ўрнига қилмаган жиноятни бўйнимга қўйишмоқчи.

Жабрланувчи ёки бошқалар йўқ ёки бор бўлса-да, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-тарож қилиш ўғрилик ҳисобланади.

Менинг айбим М.Саримсоқаванинг пулларини бериш учун унинг уйига борганимми? Ғайриқонуний кириш бирдан-бир мақсад бўлиб қолмасдан, айбдор ўғрилаб кетмоқчи бўлган бойликлар сақланаётган жойга кириб боришнинг услуби ҳисобланади.

Шу сабабли уй-жойдан, бинодан ёки бошқа омборхонадан ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш нияти ғайриқонуний киришдан олдин юзага келади.

Суднинг тегишли қарори билан жиноят қуроли деб топилмаган (ЖПКнинг 211-моддаси) менга тегишли бўлган 25 М 190 DA давлат рақамли автомашинамни олиб кетмоқчи бўлишди.

Жиноятларни очиш ва тергов қилишдаги прокурорлик назоратини амалга оширишда шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш ва турар-жой даҳлсизлиги, ёзишмалар, телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларнинг сир сақланиши кафолатланган.

Прокурор жиноят иши қўзғатишнинг асослиги ва қонунийлиги устидан назоратни амалга оширишда жиноят ишини  қўзғатиш асослари содир қилинган жиноятни тасдиқловчи фактик маълумотларда ўз аксини топганлигини ҳисобга олиши лозим.

Ҳеч қандай тахмин миш-миш, субъектив ишонч жиноят ишини қўзғатишга асос бўла олмайди (ЖПКнинг 331-моддаси).

Шуларни инобатга олган ҳолда аризамда кўрсатилган важлар бўйича Зомин тумани ИИБ ТБ ЖҚБ томонидан менга нисбатан бўлаётган босимларнинг қонунсизлигини, прокурор назоратга олишини матбуотларингизда ёритишларингизни ва амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

Фурқат Мусиндифов,

Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ғ.Ғулом МФЙ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Техас: мактабдаги қуролли ҳужум оқибатида 18 ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги Ювалд шаҳрида бошланғич мактабларнинг бирига 24-май куни уюштирилган қуролли ҳужумда камида 18 ўқувчи, бир ўқитувчи ва яна икки киши ҳалок бўлди. ...

“рўмол ўраган қизимни қайси мактабда ўқитай?”

Қизим Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактабда биринчи синфда таълим олади. Аллоҳга шукур, хулқи ёмонлиги тўғрисида ҳеч ким эътироз билдирмаган. Мактабдаги барча фанларни қунт ...

Жээнбеков ҳавсизлик кенгашини тезкорлик билан мажлисга тўплади

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг раислигида Ҳавсизлик кенгашининг мажлиси бўлмоқда. Давлат бошлиғининг маълумот хизмати маълум қилгандек, матбуотсиз ўтаётган ...