5 доллар машмашаси

Биз ӯзбеклар ниҳоятда содда халқмиз, биз ниҳоятда ишонувчан халқмиз, биз ниҳоятда сабр-бардошли халқмиз, биз шукроналикка ҳаддан ташқари ружу қӯйган халқмиз ва аччиқ бӯлса ҳам биз ниҳоятда оми халқмиз.

Соддалигимиз шундаки, раҳбарларимиз озгина ширин сӯз билан кайфиятимизни кӯтарса худди музқаймоқдай эриймиз-кетамиз.

Ишонувчанлигимиз шундаки, раҳбарларимизнинг ширин ваъдаларига ҳеч иккиланмасдан ишонамиз-қӯямиз.

Ниҳоятда сабр-бардошлилигимиз шундаки, раҳбарларимиз бизни эшак қилиб устимизга миниб олса ҳам лом-лим демаймиз, раҳбарни устимиздан тушириб юборишга шошилмаймиз, тишимизни тишимизга қӯйиб унинг ӯзи вақти-соати келиб устимиздан тушишини кутамиз.

Ҳар сафар Худога шукр, раҳбаримиз бизга ёмон гапириб ишончимизни сӯндирмасдан, яхши гапириб ширин ваъдалар берди, дея ӯзимизга-ӯзимиз таскин-тасалли беришдан, ӯзимизни ӯзимиз овунтиришдан чарчамаймиз.

Бу эса бизнинг шукроначиликка кучли ружу қӯйганимизнинг маҳсули. Холбуки, ваъда вафоси билан гӯзал, доим ишонтириш йӯли билан алдаш эса ярим жиноят.

Раҳбарларимизнинг бизни эшак қилиб устимизга чиқиб олишига эса мутлақо ҳаққи йӯқ. Буларни билмаслигимиз, билсак ҳам билмасликка олиб, ҳақ-ҳуқуқимизни талаб қилишга интилмаслигимиз эса бизнинг омилигимиздан далолатдир…

Бугун юртимиздаги бир қатор соҳаларда анча-мунча ӯзгариш бор. Жумладан, иқтисодиёт, молия, пул-кредит соҳаси қисман жонланди. Алал-оқибат банк тизимига 25 йил кутилган янгилик жорий этилди. Каримов даврида тамомила армонга айланган конвертация масаласи ҳаётга татбиқ этилди.

Банкларимиз мижозлар қадам ранжида қиладиган масканга айлана бошлади. Бироқ соҳада камчиликлар ниҳоятда кӯп. Банк соҳасига тааллуқли ислоҳотларда “банк банк учун эмас, мижозлар учун хизмат қилиши керак”, деган ғоя устувор эмаслиги, соҳага тааллуқли ислоҳотларда очиқ-ойдин билинадиган пала-партишликлар мавжудлиги, қабул қилинган қарорлар амалиётга тӯла тадбиқ этилмаганлиги яққол кузатилади.

Бунга қӯшни Қозоғистондан меҳмонга келган дӯстимнинг паспортини рӯйхатга қӯйиш учун 5 доллар харид қилиш жараёнида ишонч ҳосил қилдик.

Гап шундаки, банк соҳасига доир янги чиққан қонунларимизга биноан мамлакатимиздаги барча соҳаларда банк тӯловлари фақат миллий валюта — сӯмда амалга оширилиши керак. Аммо қонуннинг бу кучи айни пайтда фақат қоғозда қолаётир. Банклар шу кунгача бир қатор тӯлов турларини, жумладан, чет эл ватандошларини вақтинча рӯйхатга қӯйиш, Ӯзбекистонда доимий яшовчи чет эл ватандошларининг яшаш муддатини чӯзиш ва ҳ.к. хизматлар учун ҳақни АҚШ долларида ундиришда давом этмоқда. Холбуки, дунёдаги деярли барча давлатларда бу каби ишлар учун ҳақ фақат миллий валютада тӯланади.

Боз устига аҳолидан жарақ-жарақ доллар сотиб олишни уддалаган Ӯзбекистон банкларида ҳалигача доллар хариди йӯлга қӯйилмагани муаммони янада кескинлаштирмоқда. Банкларимизнинг “олдиси” бор, “бердиси” йӯқ ҳолати дунё ҳамжамиятининг кулгисини қисташ билан чекланмасдан, маҳаллий халқнинг ҳам жиғига тегаётгани айни ҳақиқат. Бизнингча, банкларимизнинг бу ишини эгарланмаган, яйдоқ отда валюта қора бозорига қарши курашга отланган, яъни майдонга тушган чавандозга ӯхшатсак хато бӯлмаса керак…

Хулласи калом, биз 5 доллар харид қилиш учун пойтахтимиздаги бир неча банкларга мурожаат қилдик. “Капитал банкдан чиқиб “Ҳамкорбанк”ка, ундан кейин “Ипак йӯли” банки ва “Турон” банкига бордик.

Банкдан доллар сотиб олишга доир умидларимиз чилпарчин бӯлгач,  ноилож Қӯйлиқ даҳасидаги валюта қора бозори томон юз тутдик.

Кузатганимиз шу бӯлдики, банкларимизнинг рақоботдоши бӯлган қора бозор ҳар қачонгидан кӯра анча жонланган. Валютачилар эмин-эркин қӯлларидаги даста-даста пуллар билан дуч келган одамнинг қаршисига “доллар, танга, рубль оламиз”, дея пешвоз чиқмоқда.

Шу тариқа банкдан сотиб ололмаган 5 долларни қора бозордан 42500 сӯмга олишга мажбур бӯлдик.

Сотиб олган пулимизни эса қайтадан банкка олиб бориб 40 минг сӯмга сотиб, сертификат олдик. Хуллас бизга 5 доллар хариди сал кам 60 минг сӯмга тушди.

Буни ӯзимизга ҳукуматимизнинг қонунига ишонганимиз учун “совға”, дея қабул қилдик. Оми бӯлмасак, 5 доллар сотиб олиш  учун банкдан-банкка югуриб, вақт ва маблағимизни исроф қилмасдан тӯғри қора бозорга бормаймизми?

Билишимизча, бу кетишда валюта қора бозори фаолиятига ҳали-вери чек қӯйилмайди. Банк қора бозор билан рақобатга дош беролмай қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки бугун банкларимизнинг 8000 сӯмдан олаётган долларни қора бозор 8100 сӯмдан сотиб олаётганига шахсан гувоҳ бӯлдик.

Бизнинг соддалигимиз, сабр-бардошлилигимиз, ишонувчанлигимиз, шукронагӯйлигимиз, омилигимизга доир фикримиз баёни мазмунини тушунгандирсиз.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мутаваккил бурхонов. нурли сиймолар (1991)

(ФИТРАТ ВА ЧЎЛПОН ҲАҚИДА ХОТИРАЛАР) БИРИНЧИ ҲИКОЯ Тақдир менга Абдурауф Фитратдай улуғ исонни таниш бахтини раво кўрганидан мамнунман. Мен Фитратни анча яқиндан билганмаи, ...

Усмонжон баратов россиядаги элчимиз бўлиши керак!  ёки ватандан кетаётган ёшлар…

МАНА ҲАҚИҚИЙ ЛИДЕР, МИЛЛАТ ВАКИЛИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК! УСМОНЖОН БАРАТОВ КЕЧА АЙТДИ, БУГУН ҚИЛДИ! СИЗГА МИНГ РАҲМАТ, ҲУРМАТЛИ УСМОН АКРОМОВИЧ! Россиядаги "Ватандош" Жамияти ...

Қирғизистонда сиёсатчилар «қуруқ очлик»ка ўтишди

Қамоқда очлик эълон қилган сиёсатчилар сув ичишга ўтишди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш Давлат хизмати вакили Элеонора Сабатарова маълум қилди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400