Файзуллахон Отахонов: Дадам ва “Бу кунлар” асарлари ҳақида холис фикр билдиринглар

Дадам Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2017 йил 27 сентябр куни эрталаб Тошкент вақти билан 05:20 да Тошкент аэропортига қўнганлар. Тахминан 7 ларда қўллари кишанланган ҳолда ташқарига олиб чиқишган.

Онамлар ва укам сўрашишга улгуришган кейин мумкин эмас деб мошинага ўтқазишган. Бу ишни Яшнобод тумани Ички ишлар бошқармаси Қидирув бўлими бошлиғи Юсуф … (фамилиясини аниқлашни иложи бўлмади. Бошқа шахсларни ҳам фамилияларини сўрасак ҳам айтишмабди. Биладиганлар аниқлаб айтишса тўлдириб қўямиз.)

 

Қўлларига кишан солиб “жиноятчи”ни ушлагандек Яшнобод туман ИИБга олиб кетган. Онам ва укам шу пайтгача ИИБ биноси олдидан айрилишмади.

Тероризм бўлимида ишлайдиган Акбар … исмли ходим: “Менга айтмабсизларда қўлларига кишан солмасдан олиб келар эдик” деган.

Қора рўйхатдан ўчирилиш маросимида ҳам шу Акбар иштирок этган. Укамлар ундан, хабарингиз бор эди-ку рўйхатдан ўчирилганларида, дейишганида савол-жавоб ва тушунтириш хати ёздириб олишганидан кейин қўйиб юборилади деган.

Кейин эса шу пайтгача қўйиб юбормаганига тепадан буйруқ мен бирон нарса қилолмайман, деган. Орада пастда кутиб турган онам ва укам олдига жиноят бўлимида ишлайдиган Даврон … исмли ходим келиб кутиб ўтирманглар 1-2 кун бизда қоладилар, Нурулла акага жиноий иш очилган, шунчаки қўйиб юбормаймиз деган.

Жиноий иш очилишига сабаб қилиб, уйимиздан топилган “диний материал” деб кўрсатган. Барибир аниқ маълумот беришмади, ҳар хил ходимлардан турли сабаблар айтилган.

Яқин дақиқаларда онамлар ва укам ДАДАМЛАР БИЛАН КЎРИШИШДИ. Дадамларни олдиларида ўша Даврон ва бошқа ходимлар жиноий иш очилишига сабаб қилиб Вазирлар маҳкамаси қошидаги ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАнинг “Бу кунлар” китоблари берган экспертиза хулосаси сабаб бўлди, деб айтишган ва буни дадамлар ҳам тасдиқладилар.

Шу хулоса юзасидан Яшнобод тумани ИИБ жиноий иш очган. Даврон эса эрталабки айтган гапидан тонган.

Дадамлар укам орқали бизларга “Бу кунлар”ни давлатнинг бошқа ташкилотлари жиддий муҳокама қилиб холисона хулоса беришига чақиряптилар. Зиёлиларимизни асар ҳақида холис фикрларини билдиришларини истаяптилар. Шунда ёрдам бўлиши мумкин экан.

ДИНИЙ ҚЎМИТА аламзадаликдан шундай хулоса берганини таъкидлаб айтганлар. Тўғридан-тўғри Президентимизга чиқа оладиган одамларни “Бу кунлар”ни холис танитишини, махсус эксперт гуруҳдан ўтказдириб олишини истаяптилар. Айтилган айблар куракда турмайдиган жўн гаплар деганлар.

Ходимлар яна ҳокимиятнинг қора рўйхатдан ўчирилганини тан олмаймиз деб очиқ айтган.

Эй давлатнинг маънавий таянчи бўлган инсонлар бефарқ бўлманглар!

 Дадам ва “Бу кунлар” асарлари ҳақида холис фикр билдиринглар, Президентимизга етказинглар, тушунтиринглар. Давлатни дадам ва асар ҳақидаги фикрлари ўзгарсин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вашингтонда қуролга қарши намойиш бўлиб ўтди

Мингдан ортиқ фаол қора қопларга ўралиб, ерда ётибди, деб ёзади хориж оммавий ахборот воситалари . Шундай қилиб, улар оммавий қирғин қуроллари ва зўравонликларни қонуний ...

Ўзбекистон аҳолиси қозоғистонга қайси мақсадлар учун боришмоқда?

Кейинги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатимиз анча яхшиланди. Айниқса, Қозоғистон Республикаси билан алоқалар фаоллашди. Буни ижобий ҳолат сифатида боҳалаш керак. ...

Зеленский: «россия 200 мингдан ортиқ украиналик болани ўғирлаб кетди»

«Россия катталарни ҳам, болаларни ҳам зўрлик билан олиб чиқиб кетмоқда. Бу Россиянинг энг даҳшатли уруш жиноятларидан биридир. Россия уруш бошлангандан бери етимхоналардаги ...