Тушунмовчиликлар илдизи

Сўз ва фикр эркинлиги нафақат қалам аҳлининг, балки ҳар бир ватандошнинг бирламчи ҳақларидандир. Қаерда одам ўз фикрини қўрқмасдан очиқ билдира олаётган бўлса, ўша ерда жамият ўсади, кучли бўлади.

Муаллиф

Мақола Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бир нарсани қатъий билиб олсак, юраклардан қўрқув кетади: ФИКРЛАШ ЎЗИ ЖИНОЯТ ЭМАС, ҲАРАКАТ ЖИНОЯТДИР!

Тўғри, ҳар қандай фикр эзгу ишларга ҳам, жиноий ишларга ҳам бошланғич бўлиши мумкин. Чунки ҳар сўзда турли натижа бериш эҳтимоли бор. Аммо бу бир эҳтимол, холос. Эҳтимол эса, ҳали ҳаракатга айланмагани учун жиноят ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳеч бир нормал ҳуқуқий меъёрда эҳтимол учун кишига жиноий жазо белгиланмайди. Мабодо қаердадир эҳтимолга жазо белгиланган бўлса, ҳуқуқ нуқтаи назаридан хатодир, адолатсизликдир.

Пичоқда одам ўлдириш, гугуртда ёнғин чиқариш эҳтимоли ҳамиша бор. Аммо бу эҳтимоллар учун пичоқ билан гугуртни маҳкамага тортиш ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди. Бордию бирон одам пичоқланса ёки бирон ерга ўт қўйиб юборилган тақдирда ҳам пичоқ билан гугурт эмас, одам ўлдирган ё ўт қўйган шахс устидан жиноий иш очилади.
Фикр билан сўз ҳам пичоқ билан гугурт кабидир.

Қанақадир эҳтимоллар билан уларни таъқиб ва тазйиқ этиш ҳуқуқий жиҳатдан хато, адолат нуқтаи назаридан зулмдир.

Натижа эътибори ила эса, зарарли ҳамдир. Чунки бунда таъқибга учраш ҳавфидан қўрқиб киши сўзини энг олдин ўзи буға бошлайди. Оч қорним тинч қулоғим дейдиган бўлиб қолади. Ўйламай-фикрламай қўяди ва оқибатда ижтимоий фикр ўсишдан тўхтайди.

Масалага шу нуқтадан боқилса, сўз айтиш фикр билдириш эркинлиги асло жамиятга ва давлатга душман эмас, балки чин дўстдир, яқин ёрдамчидир. Чунки иккаласининг ҳам юксалишига, кучайишига сабаб бўлади.

Янги иқтидор бошчилигида янги жамият қуришга киришган эканмиз, ҳуқуқ меъёрларимизни тезлик билан мана шу нуқтаи назардан қайта кўриб чиқишимиз керак. Акс ҳолда давлат билан ҳақ сўз ўртасида тушунмовчилик ва қонунбузарликлар давом этаверади.

Яна бир гап.

Айрим номард катта-кичик амалдорлар шахсига қаратилган танқидни “давлатга қарши ҳаракат”, “конституцион тузумга тажовуз”, “фитна қўзғашга уриниш” деб баҳолаб танқид қилувчидан давлат қўли билан қутулиш пайига тушиб қолади. Сўнгра ўзи қинғир ишини яна давом эттиравериши мумкин. Ичимизда кўпимиз мана шу тарз ёндашув қурбони бўлиб келмаяпмизми?
Бизда бир хато тушунча ўрнашиб қолган – давлат деганда амалдор шахсларни тушунамиз. Ҳолбуки, энг катта амалдор ҳам давлат эмас. Давлат шахслардан ташкил топмайди. Давлат қонунлардан ташкил топадиган, халқнинг хоҳиш-иродасига хизмат қиладиган тоза ва зарур ташкилотдир.

Бунга кўра, қонунга бўйин сунмаса ёки бузса, ҳар қандай амалдорни ҳам халқ тергашга, танқид қилишга ҳаққи бор. Акс ҳолда, амалдорларни танқиддан холи деб билиш барча кўргиликларнинг, хатто катта-катта жиноятларнинг бошидир.

Хулоса шуки, сўз айтиш ва фикр билдириш эркинлиги жамият учун ҳам, давлат учун ҳам қўрқинчли нарса эмас, аксинча, айни қонунларнинг ва айниқса конституцион тузумнинг ҳимоячисидир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шумқадам

Ўзбекда "шумқадам" ибораси бор, бу иборани кўп ишлатамиз, бирор бало ёки офат олиб келган инсонни, "қадами ёқмаган"ларни ўзбек қисқача қилиб "шумқадам" деб қўяди. ...

Марказий осиёнинг қайси давлатида тўйиб овқатланмаётганлар улуши юқори?

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAO Европа ва Марказий Осиё давлатларида тўйиб овқатланмасликнинг энг юқори даражасини қайд этди — у Тожикистон ҳиссасига ...

Қорақалпоғистонда орган ҳодимлари ва халқ орасида қурбонлар борлиги маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказди. Президент ўзбекистонликлар ва Жўқорғи Кенгес ...