Қозоғистон Қирғизистонда бӯлиб ӯтажак президент сайловига кузатувчи юборишдан воз кечди

Қозоғистон Қирғизистонда бӯлиб ӯтажак президент сайловига кузатувчи юборишдан воз кечди, дея хабар қилади “The Qazaq Times”.

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов  комиссиясининг раиси  Константин Петров ушбу вазиятга боғлиқ ӯтказилган давра суҳбатида: «Қозоғистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси 2017 йил 15 октябрь куни Қирғизистон Республикасида бӯлиб ӯтадиган президент сайловига кузатувчи юборишдан воз кечади» – дея маълум қилган.

Бундан ташқари у ӯз сӯзида Ташқи ишлар вазирлигидан Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қабул қилган қарорни Қирғизистон Сайлов ва референдум марказий комиссиясига етказишни талаб қилган.

Эслатиб ӯтамиз,  кейинги пайтларда қозоқ-қирғиз муносабати Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукуматига қарата айтган билдиргиси ҳамда Нурсултон Назарбоевнинг Қирғизистон президентлигига номзод Ӯмирбек Бабанов билан учрашувидан кейин кескинлашган.

Расмий Остона Атамбоевнинг сӯзларидан кейин Қирғизистон билан ӯртадаги чегарани кучайтирилган тартибга  ӯтказиб, “қирғиз президентининг сӯзлари ҳақиқатга мос эмаслигини ва ваҳима уйғотиш маъносида айтилганини”  эълон қилган.

Бундан олдин Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Назарбоевнинг Бабанов билан учрашувини мамлакатнинг ички сиёсатига  аралашиш дея таърифлаб, Қозоғистонга норозилик нотасини юборган эди.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бўялган картошкадан сақланинг!

Дам олиш куни рўзғорга ул-бул олиш учун «Қўйлиқ» деҳқон бозорига тушгандим. Қарасам, картошка арзон бўлиб кетибди. Сотувчиям кифтини келтириб мақтайди молини: ўзи қизил, ...

Тўрт йил фарзанд кутган оила бирданига тўрт фарзандли бўлди

Кеча, 25-февраль куни тонгда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги №4 сонли туғруқхонада 28 ёшдаги аёл тўрт фарзандни дунёга келтирди. Фото:kalys.media Маълумотларда ...

Hrw ўзбекистон расмийларини ёзувчи–диссидентни озод этишга чақирди

Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти ўзбек диссидент- ёзувчиси Нурилло Отахонов (Нурулло Муҳаммад Рауфхон)нинг ҳибсга олинишидан ташвишга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400